UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  6 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  7 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  44 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  4 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

Вадим Абрамов: "Бунёдкор"да қолишни ва ОЧЛга йўлланма олишни истайман" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бунёдкор"да қолишни ва ОЧЛга йўлланма олишни истайман"

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Яхши ўйин бўлди, менимча мухлисларга ёқди. "Навбаҳор" жуда ҳам яхши жамоа ва жуда ноқулай рақиб. Биз анчадан буён ғалаба қозона олмаётган эдик. Учрашувни жуда яхши бошладик, дастлабки 15 дақиқада катта устунликка эга бўлдик. Кейин эса индивидуал хатолар кузатилди ва бу биринчи тайм якунига таъсир қилди. Иккинчи таймда йигитлар гол уришди, улардан миннатдорман. Менимча бугун биз ғалабага яқинроқ ўйнадик", - дейди Вадим Абрамов.

- Ўзбек футболида биринчи пас бера оладиган марказий ҳимоячи жуда кам. Тўпни бир-бирига узатиш ўрнига тўпни олдинга тепиб юборамиз. Гвардиола ҳам масалан ярим ҳимоячи Фернандиньони ҳимояга қўйгандику. Ҳозир "Сити"га ўхшаш мода-ку (кулади).

- Анвар Ғофуров тажрибали ҳимоячи, тажрибали футболчиларда эса масъулият катта бўлади. Масалан, машғулотларда у пасларни осонгина беради. Ўйинда эса бир неча бор шундай хато қилмоқда. Балки бунга қадар бундай футбол ўйнамагандир. Барчаси руҳиятга боғлиқ.

- "Пахтакор" билан ўйин? Қизиқарли бўлади. Бизга ғалаба жуда ҳам зарур. "Пахтакор" эса барча вазифаларини бажариб бўлди. Бугун ҳам ғалаба бизга кўпроқ керак эди. Чемпионга қарши тенг курашамиз деб умид қиламан.



- Менимча рекламанинг камлиги туфайли мухлислар стадионга кам келишмоқда. Кўчаларда реклама баннерлари жуда ҳам кўп тўғрими, лекин футбол ҳақида деярли йўқ. Масалан, терма жамоа ўйинига икки кун қолганида Саудия Арабистони ва Фаластин билан ўйин ҳақида битта баннер осишди. Ўйин қачон ва қаерда бўлади? Шу ҳақдаги баннерлар кўп бўлиши лозим. Бу йил ҳакамлар анча яхши ишлашмоқда, тўғри майда хатолар бор. Тўғри кичик хатолар бор, аммо атайин қилинган хатолар бўлмаяпти. Бунга тўғридан-тўғри трансляциялар ҳам сабаб бўлмоқда. Шундай давом этса мухлисларни қайтарамиз. Кейинги йилдан тақвим ўзгармаса, қолдиришлар бўлмаса мухлислар стадионга келишади. Баъзида хатто биз мураббийлар ҳам қачон ўйнашимизни билмай қоламиз.

- 6 кунда 3та ўйин? Бу нормал ҳолат. Жаҳонда бундан кўп ўйинлар бўлади. Биз кўпроқ ўйнашимиз керак. Қанчалик кўп ўйинлар бўлса футболчилар ўсади, машғулотлар билан ўсиб бўлмайди. Ҳар уч кунда учрашув ўтказиш бу нормал ҳолат.

- Эсингизда бўлса "Локомотив"дан терма жамоага кетганимда иккала жойда ишлашим мумкин эди. Аммо ўшанда бу нотўғри бўлишини ҳис қилганман ва клубдан кетгандим. Ҳозир эса "Бунёдкор"да қолсам тўғри бўлишини ҳис қилаяпман. Сабаби чемпионатда рақобат юзага келтирсак терма жамоага яхши бўлади. Акс ҳолда фақат "Пахтакор" футболчиларига боғлиқ бўлиб қоламиз. Клубда ишлаш менга халал бермаяпти.

- "Бунёдкор" ОЧЛга чиқишини жуда хоҳлайман. Сабаби таркибимизда кўплаб ёш футболчилар бор. Улар мана шундай халқаро ўйинлар орқали ўсишади деб ўйлайман, - дейди Абрамов. 



Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика