UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  0 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  2 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  0 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  2 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  9 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  4 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  22

Уйқудан уйғонган жамоалар жанги Янгиликлар

Уйқудан уйғонган жамоалар жанги

Бугун Евро-2020 нимчорак финалидан ўрин олган Испания — Хорватия баҳси бўлиб ўтади.

Хорватия

Педри - 20', Мислав Оршич - 85', Марио Пашалич - 90'

ЕВРО - финал . 1/8-тур

28/06/2021, 22:00

5
:
3
Finished AET

Испания

Пабло Сарабия - 38', Сесар Аспиликуэта - 57', Ферран Торрес - 77', Альваро Мората - 100', Микель Ойарсабаль - 103'

Стадион: Parken, 22771 томошабин

Бош ҳакам: Кунейт Чакыр

45'
90'
120'
20'  Педри
46'  Бруно Петкович (Андрей Крамарич)
67'  Анте Ребич (Мислав Оршич)
73'  Марсело Брозович
73'  Йосип Юранович (Йосип Брекало)
79'  Матео Ковачич (Анте Будимир)
79'  Никола Влашич (Марио Пашалич)
84'  Дуе Чалета-Цар
85'  Мислав Оршич
90'  Марио Пашалич
90'  Мислав Оршич
114'  Лука Модрич (Лука Иванушек)
38'  Пабло Сарабия
38'  Хосе Гайя
57'  Сесар Аспиликуэта
57'  Ферран Торрес
71'  Пабло Сарабия (Дани Ольмо)
71'  Эрик Гарсия (Пау Торрес)
77'  Ферран Торрес
77'  Пау Торрес
77'  Хосе Гайя (Жорди Альба)
77'  Коке (Фабиан Руис)
88'  Ферран Торрес (Микель Ойарсабаль)
100'  Альваро Мората
100'  Дани Ольмо
101'  Серхио Бускетс (Родриго Эрнандес)
103'  Микель Ойарсабаль
103'  Дани Ольмо


Хорватия — Испания ўзаро 8 марта тўқнаш келган. Шулардан 3 тасида "шахматчилар" ғалаба қозонган бўлса, 4 баҳсда "қизил фурия"нинг қўли баланд келган. Бир учрашувда эса томонлар муроса кўчашини танлашди. Тўплар нисбати — 9:15, испанлар фойдасига.

Икки жамоа ўртасидаги учрашувлар тарихи узоққа чўзилмаслигининг сабаби сифатида Хорватия XX асрнинг 90-йилларидагина мустақиллини қўлга киритганини айтиш мумкин.

Ушбу рақиблар ўртасидаги дастлабки тўртта ўйин ўртоқлик мақомида ўтди. 2012 йилги Европа чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Наваснинг 88-дақиқада урган голи испанларга ғалаба келтирди ва испанларни гуруҳдан чиқишни таъминлади. Натижада улар ўша турнирда ғалаба қозонди, хорватлар эса плей-офф босқичидан четда қолди. 

Тўрт йил ўтгач, худди шундай ҳолат Франция яшил майдонларида юз берди. Яна сўнгги турда, яна ўйин якунида гол. Аммо бу сафар Перишич Хорватиянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади, лекин иккала жамоа ҳам 1/8 финалга йўл ола билди. 

2018 йил 11 сентябр куни Эльчеда испанлар хорватларни 6:0 ҳисобида "янчиб ташлади". Икки ойдан сўнг хорватиялик ҳимоячи Тина Жедваянинг дубли хорватларга 3:2 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Испания турнирнинг энг яхши прессинг ташкил қиладиган жамоаси ҳисобланади. Тўпни рақибдан тезда қайтариб олади.

Испанлар тўпни эгаллаб туришда катта устунликка эга бўлишади. Швеция ва Польша билан ўйинларда жамоа ғалаба учун етарлича имкониятлар яратди, аммо сўнгги зарбани йўллаш муваффақиятсиз тугади. Словакия билан баҳсда нохуш анъана бузилди. Бускетснинг қайтиши ҳам катта роль ўйнади.

Гуруҳ босқичида хорват мухлисларининг ҳафсаласи пир бўлди — доимий оптимал схема қидириш, ақл билан ўйнайдиган ҳужумчининг етишмаслиги, саноқли даражада кескинлик ярата олиш ҳамда инглизлар билан зерикарли ўйин.

Худди Испания сингари хорватлар ҳам сўнгги турда муаммоларини бартараф этиб, Шотландияни мағлуб этди. Модрич ва Перишич яхши формада, аммо бу хорватларга етарли бўлмаслиги мумкин.

Уйқусираб келган жамоалар уйқудан уйғонгач, нима каромат кўрсата олишади? Ким йўлида давом этадию, ким ширин уйқусига қайтади?

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика