UZ

Сўнгги янгиликлар

10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  0 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  1 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  5 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  21 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  10 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  3 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0

Уругвайлик футболчи фаолиятидаги 26-жамоада тўп тепади Янгиликлар

Уругвайлик футболчи фаолиятидаги 26-жамоада тўп тепади

Чилининг “Аудакс Итальяно” клуби билан уругвайлик ҳужумчи Себастьян Абреуни ўз сафига қўшиб олди.

Бу уругвайлик футболчининг профессионал фаолиятидаги 26-жамоаси ҳисобланади, дея забар бермоқда АФП.

1996 йилдан 2012 йилга қадар Уругвайт термаасида 70 та беллашувда майдонга чиққан ҳужумчи охирги жамоаси “Депортес Пуэрто-Монт” иккинчи лигага тушиб кетгач, Чили олий дивизони вакили “Аудакс” билан шартнома тузди.

Октябрь ойида 41 ёшни қарши олган Абреу бир неча ой илгари “Пуэрто-Монта” сафига қабул қилингач, у жамоа алмаштириш борасида рекордчи германиялик посбон Луца Пфанненштилга (25 та жамоа) етиб олганди.

Абреу фаолиятининг катта қисмини Жанубий Америка клубларида ўтказганига қарамай, Европада ҳам у “Реал Сосьедад”, “Депортиво” ва Грециянинг “Арис” клубида ҳам тўп тепишга улгурган. У фаолияти давомида 11 та мамлакатнинг 26 та жамоаси либосида майдонга чиқишга улгурди. 2010 йилги ЖЧнинг чорак финалида айнан Абреу пеналтилар сериясида Гана дарвозасига гол уриб, жамоасининг ярим финалга чиқишига ҳисса қўшганди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика