UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  0 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  3 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  3 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  4 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  18 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  10 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  80 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  132 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1045 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20

Уругвай ҳам Суарез ортидан ўз юртига жўнаб кетади Янгиликлар

Уругвай ҳам Суарез ортидан ўз юртига жўнаб кетади

Мундиаллар ўйинлар тезлик билан ўтиб бормоқда. Бугун дастлабки чорак финалчилар жуфтлиги маълум бўлди.

Жаҳон чемпионати "С" гуруҳи ғолиби Колумбия терма жамоаси "D" гуруҳининг иккинчи ўрин соҳиби Уругвай билан чорак финал чиптаси учун баҳс олиб боришди.


Луис Суарезсиз қолиб кетган Уругвай жамоаси Колумбияга қарши ўйинда қийналиб қолиши аниқ эди. Лекин ҳеч ким Уругвайни бу қадар чорасиз бўлиб қолишини тахмин қилмаганди.

Учрашувни фаоллик билан бошлаган колумбияликлар дастлабки 10 дақиқада рақибларини тўп ортидан югиртиришга эришишди. Биринчи бўлимнинг ярмини тўп қидириш билан ўтказган уругвайликлар бўлим ўрталарига келиб бироз толиқиб қолишди шекилли, деярли ҳужумга ўтишмади.

Учрашувнинг 28-дақиқасига келиб мундиал кашфиёти Хамес Родригезнинг ўзининг чиройли зарбаси эвазига Колумбияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиндаги устунлик ҳисобда акс этди.


Ўтказиб юборилган голдан сўнг Уругвай вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга интилди, лекин шу куни Кавани, Форлан ва бошқа бир қатор футболчилар ҳам жамоасининг ҳужумларини самарали тарзда якунлай олишмади.

Иккинчи тайм ҳам биринчиси сингари бошланди. Асосан колумбиялар фаоллиги остида бошланган иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Хамес Родригез жамоасининг ва ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритди. Армеро ва Куадрадо ижросида ташкил этилган ҳужумни, Хамес Родригез самарали якунлади ва ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди, 2:0.

Уругвай ўйин сўнггиларига келиб ҳужумлар ташкил этди, аммо уларнинг барча уринишлари Оспина учун оддий "ўлжа"га айланди.  Колумбия посбони шу куни бир қатор вазиятларда жамоаси жонига оро кирди ва Колумбиянинг ишончли ғалабасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.


Колумбия терма жамоаси чорак финалда мундиал мезбонлари Бразилия термаси билан беллашади.

Уругвай жамоаси эса яқиндагина ўз юртига сургун қилинган Луис Суарез ортидан самолётга чипта олди ва мундиални тарк этди.


ЖЧ-2014. Нимчорак финал ўйини.

Колумбия - Уругвай 2:0
29 июнь. 01:00

Бош ҳакам
: Бёрн Куйперс (Голландия)

Ёрдамчи ҳакамлар
: Сандер Ван Рокел (Голландия), Эрвин Зейнстра (Голландия)

Захира ҳаками
: Свейн Оддвар Мун (Норвегия).

Голлар
: Хамес Родригез (28, 50).

Колумбия: Оспина, Суньига, Сапата, Йепес, Армеро, Агиляр, К. Санчес, Куадрадо (Гуарин, 81), Хамес (Рамос, 85), Дж. Мартинес, Гутьеррес (Мехия, 68).

Уругвай:  Муслера, М.Перейра, Годин, Хименес, М. Касерес, А. Перейра (Г. Рамирес, 53), А. Гонсалес (Эрнандес, 67), Аревало, К. Родригес, Кавани, Форлан (Стуани, 53).

Огоҳлантиришлар: Хименес (55), Лугано (77), Армеро (78).


Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика