UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   1 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  2 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  4 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  5 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  5 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  7 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  0 10:07«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи деярли аниқ  32

Урганчда мактаб-интернатга маҳоратли ёшлар сараланмоқда Янгиликлар

Урганчда мактаб-интернатга маҳоратли ёшлар сараланмоқда

Урганч шаҳридаги 5-сон давлат ихтисослаштирилган футбол йўналишидаги мактаб-интернати Хоразм воҳасида муҳим ўрин эгаллайди.
Ушбу билим даргоҳи катта футболга иқтидорли футболчиларни етказиб бериш борасида вилоятда етакчи саналади.

Ушбу маскандан Мақсуд Каримов (“Насаф”), Рўзимбой Аҳмедов (“Навбаҳор”), Илёс Хайров (“Гулистон”), Ғайрат Ўдаев, Маркс Қуронбоев (“Хоразм”) сингари кўплаб қобилиятли “чарм тўп” усталари етишиб чиқишгани сўзимиз исботидир. Бугунги кунда мактаб-интернатнинг қатор собиқ тарбияланувчилари мураббий сифатида ҳам ёшларга сабоқ бериб келишмоқда.

Мана бир неча кундирки, бу ерда 2013-2014 ўқув йили учун маҳорат масканининг 5-синфига ўқувчиларни саралаб олиш давом этмоқда. Ўз навбатида ёшлар умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик, техник ва тактик ҳаракатлар, ўйин фаолияти ва тест синовлари бўйича  кўрикдан ўтишмоқда.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, жорий йил ушбу билим даргоҳига 50 нафар ўқувчи қабул қилиниши кўзда тутилган. Мактаб-интернатда ўқиш истагини билдириб, ҳужжат топширганлар сони эса 200 нафарга яқин. Бу ҳол мазкур ўқув масканининг нуфузидан далолат бериб

Ишончимиз комилки, саралаб олинган ёш “чарм тўп” усталари орасидан келгусида таниқли футболчилар етишиб чиқади.

Икром  Худойберганов
манба:  championat.asia
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика