UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  3 16:37CAFA Nations Cup. Ўмон – Ҳиндистон. Таркиблар маълум  3 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  3 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  9 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0

Уммон U20 устози: "Бизнинг футболчиларга тажриба етишмаяпти" Янгиликлар

Уммон U20 устози: "Бизнинг футболчиларга тажриба етишмаяпти"

Уммон U20 терма жамоаси бош мураббийи Хуан Давид Мансилья Тожикистон U20 терма жамоасига қарши кечган учрашув (0:1) ҳақида фикрлари билан бўлшиди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз? 

- Биз курашларга бой ўйин ўтказдик, лекин ўзимиз истаган натижага эриша олмадик ва мағлуб бўлдик. Кўпгина вазиятлар яратдик, лекин уларни голга айлантиришда анча қийналдик ва шу сабаб мағлуб бўлдик. 

- Бугунги учрашувда футболчилар жисмоний томонлама оғир ўйин ўтказишди ва иккала жамоа ҳам етарлича голли вазиятлар яратди, лекин вазиятлардан унумли фойдалана олмадингизлар. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳа, ўйин кўп кучимизни олди ва бизга ҳалал берган яна бир жиҳат бу эътиборни жамлай олмаганимиз бўлди. Бизнинг футболчиларга тажриба етишмаяпти деб ўйлайман, сабаби ушбу турнир йигитлар учун биринчи йирик ҳалқаро мусобақа ва шу сабаб футболчилар бор салоҳиятини намойиш эта олишмаяпти. 

- U20 ёшлар терма жамоасидаги ўйинчилар яқин орада U23 терма жамоасига ўтишади ва ушбу таркибни келажаги нима бўлади? Сиз Уммон терма жамоасига янги услуб олиб қирдингиз ва футболчилар ушбу услубга кўникиб қолгандек. Сиз Уммонда ишлашда давом этасизми?  

- Ўйинчилар шу йўлда давом этиши керак, уларга тажриба етишмаяпти ҳолос, менинг келажагим ҳақида ҳали аниқ бир қарор йўқ, турнир ўтиб олсин кейин ўзгаришлар бўлиши мумкин, ушбу масалани Уммон футбол ассоциацияси ҳал қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика