UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  28 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  18 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  5 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Умид Исоқов: "Нефтчи"да 10 йил ўйнаганман. Футбол куни стадион ўйин бошланишидан 4-5 соат аввал мухлислар билан тўларди" Янгиликлар

Умид Исоқов: "Нефтчи"да 10 йил ўйнаганман. Футбол куни стадион ўйин бошланишидан 4-5 соат аввал мухлислар билан тўларди"

"Нефтчи" мухлислар клуби жамоанинг фахрий футболчилари билан турли учрашувлар, онлайн мулоқотлар ташкил этиб келаётгани ҳақида аввалги хабарларимизда маълумот бериб ўтгандик.

Бугун бир гуруҳ фарғоналик мухлислар жамоанинг фахрий футболчиларидан ҳисобланган Умид Исоқов билан онлайн мулоқот ташкил этишди. Сайтимиз мухбири мазкур мулоқотда иштирок этди ва суҳбат жараёнини ёзиб олди. Онлайн мулоқот савол-жавоб кўринишида эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

- Умиджон, аввало, футболга кириб келишингиз, биринчи мураббийингиз ҳақида айтиб берсангиз.

- Катта футболдаги фаолиятимни 1996 йилда Қўқонда бошлаганман. Кейинчалик 1997-2004 йилларда Юрий Саркисян бошқарувидаги "Нефтчи" сафида ўйнадим. Биринчи мураббийим дадам бўлганлар.

- Умид Исоқов ҳозирги кунда нималар билан банд?

- Профессионал футболдаги фаолиятимни 2011 йилда якунлагандим. Шундан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келяпман. Қўқон шаҳрида хусусий кафе ташкил қилганмиз.

- Фаолиятингиздаги биринчи урган голингизни хотирлай оласизми?

- Албатта, ёдимда бор. 1997 йили "Хоразм" жамоасига қарши ўйинда профессионал футболдаги илк голимни ургандим. Ўша ўйинда 0:1 ҳисобида ютқазаётгандик. Мен захирадан майдонга тушганман. Дастлаб Атаян пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирган. Кейинроқ Князовнинг узатмасидан сўнг бош билан зарба йўллаб, гол урганман. Ўшанда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганмиз.

- Фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг мураббийлик ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?

- Тўғрисини айтганда, бунга хоҳишим бўлмаган. Балки руҳан чарчаб қолгандирман. Футболни тугатганимдан сўнг тадбиркорлик касбини танлаганман. Тўғри, олдимда таклифлар бўлган, лекин ўзимда мураббийлик фаолиятига қатъий иштиёқ бўлмаган.

Лекин ҳозир икки нафар фарзандим футбол билан шуғулланишади. Катта ўғлим "Қўқон-1912" клубида, кичик ўғлим "Одил-Жуниор" футбол мактабида. Яқин орада уларнинг номлари катта футболда янграй бошлашига умид қиляпмиз. 3 ўғлим, 1 қизим бор.

- Нега ҳозир ўзбек футболида сиз каби ҳужумчилар сони камайиб кетган деб ўйлайсиз?

- Ўша даврда кучли ҳужумчилар сони чиндан кўп эди. Анвар Бердиев, Жаъфар Ирисметов, Зафар Холмуродов, Бахтиёр Ҳамидуллаев каби моҳир ҳужумчиларни ўйинларини бевосита кузатганман. Фикримча, ҳозирда бу каби ҳужумчиларнинг камлиги мураббий ёш футболчиларга ортиқча юкламаларни бераётганидан бўлса керак. Масалан, мураббий ҳужумчига 3 метр масофада тур, тўп келаётганда мана бундай ҳаракат қил, деб кўрсатма беради, бола худди компьютер каби бир чизиқ атрофида дастурланиб қолади. Ҳужумчига кўпроқ эркинлик бериш керак, ўзи ўйинлар орқали кучли томонларини аниқласин, хулоса қилсин. Булар шахсий тажрибаларимдан келиб айтилган хулосалар, албатта.

- Сизнингча, ўша вақтдаги мухлислик билан ҳозирги мухлислик ўртасида қандай фарқ бор?

- Бу борада ижобий фикр айтолмайман. Ўша даврнинг футболи ҳам, мухлиси ҳам бошқача бўлган. "Нефтчи"да 10 йил давомида ўйнаганман. Футбол куни стадион ўйин бошланишидан 4-5 соат аввал мухлислар билан тўларди. Ҳозирги кунда стадионларда томошабинларнинг сони кўп эмаслигига сабаб футболнинг ўша даврдаги каби эмаслигида деб биламан. Ўйин томоша қилгани бориб тураман, кўпи билан 4-5 минг атрофида мухлис келяпти. Янги мавсумдан "Нефтчи" яна Суперлигада ўйнайди, жамоа ўша даврдаги каби даражасига чиқишига тилакдошман.

- Фаолиятингиз давомида ёдингизда қолган энг яхши ўйин қайси?

- Профессионал футболда 17 йил ўйнадим. Жуда кўп ўйинлар ўтказганмиз. Энг ёдда қолган ўйин "Дўстлик"га қарши сафарда ўтказилган баҳс. Ўшанда бу жамоа "Нефтчи" билан чемпионлик йўлида курашаётган эди. Сафарда адашмасам, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганмиз, мен хет-трик қайд этгандим.

- Сиз учун қайси ҳимоячиларга қарши ўйнаш энг қийин бўлган?

- Ўша даврда кучли ҳимоячилар кўп бўлган. Бироқ ёдда қолганлари сифатида Бахтиёр Ашурматов, Асрор Алиқулов, Даврон Файзиев, Февзи Давлетовни кўрсатишим мумкин.

- Юрий Саркисян ҳақида фикрингиз қандай?

- Албатта, Юрий Вазгенович ўз даврининг энг кучли мураббийларидан бири бўлган буюк мутахассис. Менинг Умид Исоқов бўлиб танилишимда, у кишининг хизматлари беқиёс. Ҳозиргача алоқадамиз, байрамларда бир-биримизни табриклаймиз. Бу дунёда ҳаммага бирдек ёқиб бўлмайди, балки у кимгадир ёқмас. Лекин у киши хотирамда ҳамиша энг буюк мураббий сифатида қолаверади.

- Умра сафарини адо этишингизга ҳам айнан Саркисян сабаб бўлгани ростми?

- Ҳа, бу тўғри. Саудия Арабистонига ОЧЛда "Ал Иттиҳод" билан ўйнаш учун борганимизда шундай имконият бўлган. Ўшанда Юрий Вазгенович "Яна бу ерга келишга имкон бўладими-йўқми, боринглар, зиёрат қилиб келинглар" деб айтганди. Биз ўшанда Умра зиёратини адо этганмиз. Бу ҳақда аввалги интервьюларимда ҳам айтиб ўтганман.

- "Нефтчи" мухлисларига тилакларингиз қандай?

- Аввало футболдаги фаолиятимни якунлаганимга 11 йил бўлганига қарамай, мени эслаганларинг учун миннатдорчилик билдираман. "Нефтчи" янги мавсумда яна ўзининг шонли даврига қайтишига, жамоага фақат ва фақат ғалабалар ёр бўлишига тилакдошман.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика