UZ

Сўнгги янгиликлар

09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  1 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  7 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  3 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  9 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3

Умид Аҳмаджонов Сеулда ташкил этилган спорт вазирларининг Конференциясида иштирок этди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Сеулда ташкил этилган спорт вазирларининг Конференциясида иштирок этди

Пхёнчханда старт олган XXIII қишки Олимпия ўйинлари доирасида бугун, 12 февраль куни мамлакат пойтахти Сеулда Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм вазирлиги томонидан спорт вазирлари Конференцияси ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва мамлакат футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этди.

Конференциянинг бош мавзуси “Жамиятда спорт қадриятларини ривожлантириш” бўлиб, мазкур анжуман иштирокчиларга допингларсиз тоза спорт, ижтимоий ривожланишда спортнинг аҳамияти, спорт мусобақаларидаги ғирромликларни олдини олиш, спорт қадриятларини ривожлантириш каби масалаларда мисоллар келтириш, фикр алмашиш имконини берди.

Конференцияни дастлаб Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм вазири До Жонг Ван кириш нутқи билан очиб берди. Шундан сўнг иштирокчи мамлакатлар спорт мутассадилари ўз тақдимотларини ўтказишди. Конференцияда кўпгина масалалар муҳокама қилинди. Анжуман якунида эса иштирокчиларга маданий дастур намойиш этиб берилди.

Конференциядан сўнг Умид Аҳмаджонов шу ернинг ўзида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) президенти Крейг Риди, шунингдек, Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм ишлари вазири До Жонг Ван билан учрашди.


Учрашувда томонлар ўртасида ўзаро дўстона алоқалар ўрнатиш, Олимпия ҳаракактини янада ривожлантириш масаласида ҳамкорлик риштараларини мустаҳкамлаш борасида келишиб олинди.

Шунингдек, WADA Президенти Крейг Риди суҳбат давомида мамлакатимизда допинга қарши кураш масаласида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади. Муҳтарам Президентимиз томонидан 2018 йил 3 январда эълон қилинган ПҚ-3457 сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим қадам бўлишини таъкидлаб ўтди.

Умид Аҳмаджонов ўз навбатида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги раҳбарини юртимизга таклиф этди. Крейг Риди бу таклифни бажонидил қабул қилди ва иш тақвимидан келиб чиққан холда WADA Президентининг Ўзбекистонга яқин ойлар ичида ташриф буюришига оид келишувга эришилди.


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика