UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  5 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5

Умид Аҳмаджонов Қўқон шаҳрида янги мавсумни очиб берди ВИДЕО Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Қўқон шаҳрида янги мавсумни очиб берди ВИДЕО

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қўқон шаҳрида мавсумнинг очилиш маросимида иштирок этди.

Маросимнинг биринчи қисмида бундан 105 йил олдин Ўзбекистонга футбол қандай кириб келгани, унинг асосчилари кимлар бўлгани туғрисидаги саҳна кўриниши йиғилганларга кўрсатиб берилди. Бундан ташқари, “Болалар” гуруҳи, Зиёда, Баҳром Назаров, “Божалар” гуруҳи эстрадамиз юлдузлари и ўз чиқишлари билан футбол ишқибозларини хурсанд қилишди. Мухлислар учун театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилди.

Шундан сўнг мавсумни очиб бериш учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновга сўз берилди.

Умид Аҳмаджонов водийда мухлислар футболни жуда яхши кўришларини таъкидлар экан, Қўқон бу борада алоҳида ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.


“Қўқон шаҳри ўзбек футболи ватани ҳисобланади. Ўзбек футболининг қалдирғоч жамоаси бўлган “Мускоманда”га айнан Қўқонда асос солинган. Ўзбек футболининг ривожи айнан шу ердан бошланганини барчамиз яхши биламиз.

Муҳтарам Президентимиз томонидан яқинда қабул қилинган “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда ўзбек футболининг 105 йиллигини кенг нишонлаш, ўзбек футболининг тамал тоши қўйилган Қўқон шаҳрида янги стадион барпо этиш тўғрисидаги алоҳида сўз юритилгани барча футбол ихлосмандларини қувонтиргани бор гап. Ўз ўрнида “Қўқон-1912” жамоаси ҳам ўз зиммасидаги масъулиятни яхши англаган ҳолда, миллий чемпионатимизда муносиб иштирок этиб, қўқонлик мухлисларни хурсанд қилишга интилиши зарур. Бу борада жамоага омад тилаб қоламиз”, - деди Умид Аҳмаджонов.



Шундан сўнг Қўқон шаҳар ҳокими Раҳматали Жалилов сўзга чиқиб, юртимизда футболни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор учун мамлакатимиз Президенти муҳтарам Шавкат Мирзииёвга бутун мухлислар номидан миннатдорчилик билдириб ўтди. Шунингдек, жамоалар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва олиб борилаётган ислоҳотлар учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига ҳам ташаккур изҳор қилди.

Кейин эса Умид Аҳмаджонов "Қўқон-1912" вице-президенти Бахтиёр Толиповни ЎФАнинг махсус совғаси билан тақдирлади.

Шундан сўнг Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўйинига старт берилди.




Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика