UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 17:21Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  2 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  1 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  7 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  2 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  1 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  12 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

"Умаралидан футболчи чиқишига ҳеч ким ишонмаган эди" — Осиё чемпионларини тарбиялаган мураббий Алишер Иброҳимов билан интервью Янгиликлар

"Умаралидан футболчи чиқишига ҳеч ким ишонмаган эди" — Осиё чемпионларини тарбиялаган мураббий Алишер Иброҳимов билан интервью

Нафақат ўтган ҳафтанинг, балки март ойининг катта воқелиги ёшлар терма жамоамизнинг Осиё чемпионлигини қўлга киритгани бўлди.

Албатта бунда мураббийлар штабининг меҳнати катта. Бироқ футболчиларнинг бу даражагача етиб келишида уларни болалигидан миллионлар ўйини сир асрорларини ўргатган илк мураббийларининг ҳиссаси беқиёс. Бугунги кунда терма жамоа аъзолари Умарали Раҳмоналиев, Абдуқодир Ҳусанов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Шаҳзод Неъматжонов, Пўлатхўжа Холдорхоновларни "Бунёдкор" академиясидаги мураббийи Алишер Иброҳимов ҳисобланади. Яқинда болалар футболида улкан тажрибага эга мутахассис билан суҳбатлашиш, фикрларини тинглаш истаги туғилди. 

2003 йилда туғилган юқорида сиз айтган болаларни 2013 йил қабул қилиб олганман. Эсласангиз авваллари А ва Б гуруҳлари бўларди. Б гуруҳга мени мураббий сифатида тайинлашди. Муносибларни олиб қолдим. Қолганларни эса вилоятлардан қидиришни бошладим. Турнирларни кузатдим. У вақтда "Спартак", "Пахтакор", "Бунёдкор" бир-бирига рақобатчи, ҳозиргидек "Одил Аҳмедов ФА" ва бошқа шунга ўхшаш жамоалар деярли йўқ эди ҳисоб. Мана энди рақобат ошмоқда. Мақсад чемпион бўлиш эмас, болаларни топиб тарбиялаш . Наманганга шундай турнирлардан бирига бориб Умарали Раҳмоналиевни топдим. 9 ёки 10 ёш пайтлар эди. Турнир тугагач уни ўйинини кўриш учун Наманганга яна 2,3 маротаба боришимга тўғри келди. Охири барибир олиб келдик. Бу паллада Пўлатхўжа Холдорхонов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Абдуқодир Ҳусанов жамоада эди. Кейинчалик Умид Султонов, Шаҳзод Неъматжонов, Ҳумоюншоҳ Сайётов қўшилишди. Маҳмуд аввал ҳимоячи бўлмаган, ақлли ўйнашини ҳисобга олиб ўртага қўярдим. Кейинчалик позицияси ўзгариб кетди. 

Умаралидан футболчи чиқишини ҳеч ким кутмаган. Бўйи паст, жисмонан бақувват эмасди.  Салоҳиятини кўриб нимадир борлигини кўрдим. Кўзимиз етган. Бўлмаса олиб келмасдик. 2 йил давомида ишладик. Кейин у А гуруҳга ўтди. Б гуруҳ билан кўплаб мусобақаларда ғолиб чиқдик, чемпионатда ҳам пешқадам бўлганмиз. Ишларимиз яхши кетаётган паллада мени А гуруҳга ўтказишди. Худога шукур қиламан, кўпчилиги юзимизни ёруғ қилди. Умаралини шу даражага келишида онаси ҳам елкама-елка турди, деб ўйлайман. Чунки академия ётоқхонага 12 ёшдан қўярди. Онаси билан квартира олиб, навбатларда туриб уйдан қатнаган. Жуда меҳнаткаш футболчи. Ҳар бир ўйиндан олдин дуо олиб тушади. 2003 йиллар ўзи омадли жамоа чиқиб қолди, деярли барчаси ўйнаб кетди. Пойдеворни яхши қўйсангиз кейингиси ҳам тўғри бўлади. Меҳнатларимиз самара бераётганидан хурсандман. Омадини берсин.

— Осиё чемпионлигига келсак, Равшан ака Ҳайдаров кучли мутахассис эканлигини яна бир бор кўрсатди. Уларга фақат ҳавас қиламиз. Терма жамоа ўйиндан ўйинга кучайиб борди. Боз устига, стадиондаги атмосфера ҳам ёрдам бериб юборди, деб ўйлайман. Бу босимни кўтарадигани бор, синиб қоладигани бор. Бундан олиб чиқиб кетиш мураббийнинг маҳорати. Равшан ака ҳали Жаҳон чемпионатига ҳам йигитларни муносиб тайёрлайдилар. 

— Ўзбекистон ёшлари мусобақада кучли терма жамоалардан устун келишди. Мен нафақат бу ёш, балки қолган ёш тоифасидаги жамоаларда ҳам Австралия, Корея, Саудия Арабистонидан қўрқиш деган нарсани кўрмаяпман. Ўзларига ишончи катта. Бемалол ўйнайдиган пайт ҳам келди-да! Улардан устун бўлсак, бўляпмизки, кам жойимиз йўқ. Худо хоҳласа ҳаммаси олдинда. 

— Финалда ҳал қилувчи паллада пенальти тепилаётган вазиятга қарамадим. Барибир шу ватан учун ачинасиз, ҳаяжон бўлиши табиий ҳол. 11 метрда барчаси ишончга боғлиқ. Умаралида шу нарса болалигидан шаклланган. Бу ҳаммамизнинг ютуғимиз. Ташқаридан қараганда осондек. Аммо бир нарсага эришиш учун қанча асаб, қанча стрессларни бошдан кечирамиз. Четдан туриб болалар футболи-ку, деб қўйишади. Ҳамма ҳам ишлайди, лекин қандай ишлашни билмайди. Бола қўл остингизга келганида бамисоли ҳали "лой" бўлади, уни йиллар давомида шакллантириб санъат асари даражасигача чиқаришингиз керак. Қийинчиликлари кўп. Катта жамоаларга борганда устозига ланъат эмас, раҳмат олиб келсин.  Ҳозирги 2009 йиллар жамоамда ҳам салоҳиятли келажаги бор болалар кўп. Насиб қилса, 2 йилдан кейин кўзга кўрина бошлашади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика