UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  2 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  13 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  7 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  19 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..." Янгиликлар

​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."

"Насаф" сардори ва МТЖ футболчиси Умар Эшмуродов сайтимизга кичик интервью берди.

- Кўпчилик "Насаф"нинг қоқилганидан сўнг "Нефтчи"ни чемпион қилиб қўйди. Шу ҳақда фикр билдириб ўтсангиз?

- "ОКМКга қарши ўйинимиз қийин кечди. Бизга уч очко керак. Майдон ҳолати бироз яхши эмас эди. ОКМК ҳам жиддий рақиб эканлигини билардик. Одамларнинг айтгани эмас, кимнинг айтгани бўлишини биласиз. Олдимизда яна тўртта баҳс бор. Насиб, охиригача ҳаракат қиламиз. ОКМКга қарши ўйинда ҳам ютиб кетишимиз мумкин эди, аммо майдон ҳолати бироз муаммо туғдирди.

- "Насаф" Дубайда йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Дубайдаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" қанчалик танқидларга лойиқ, сизнингча?

- Элит ОЧЛда ҳам яхши ўйнаш керак, лекин футболчиларни ҳам тушуниш керак. Футболчилар ҳар уч-тўрт кунда ўйин ўтказмоқда. Йўлда ҳам вақт ўтиб кетяпти. Айрим футболчилар дам олмаса бўлмас эди. Шу сабабли мураббийлар қарори билан айрим футболчиларга дам берилди, лекин имконият тақдим этилган футболчилар ҳам ўзини яхши жиҳатдан намойиш этишга интилади. Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Биз ҳар бир ўйинга асосий таркибда ўйнайверсак, кучимизни тўғри тақсимлай олмаймиз. Йўл учун кўп куч сарфлаяпмиз. Танқидларга эътибор бермаймиз.

- Терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида дастлабки учрашувларда иштирок этди. Шунингдек, 5-декабрь куни ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Терма жамоа футболчиси сифатида қайси рақиблар билан бир гуруҳдан жой олишни истаган бўлардингиз? Сизнингча, қайси терма жамоалар билан ўйнасак яхшироқ бўлади?

- Қуръада камида иккита кучли терма жамоага тушамиз. Имкон қадар ўта кучли бўлмаган терма жамоалар билан бир гуруҳдан жой олмаслигимизни истайман. Қулайроқ гуруҳдан жой олсак, яхшироқ натижага эришишимиз мумкин бўлади. Агар жуда кучли терма жамоалар тушиб қолса, вазифа анча қийинлашади. Тўғри, биз гуруҳдан чиқамиз ва катта натижага эришамиз дея гапириб юбора оламиз. Бразилия билан ўйнаймиз дейишимиз ҳам мумкин, аммо даража барибир бошқача. Мисол учун, Уругвайга қарши ўйинда ҳам кўрдик. Жисмоний жиҳат ва бошқа камчиликларимиз кўп экан. Шунинг учун осонроқ рақиблар тушгани маъқул. Каннаваро билан асосан жисмоний ҳолатни яхшилаш устида ишланди. Олдиндаги 3-4 йиғинда ўз устимизда ишлаб, жамоа ўйинини яна яхшилай олишига ишонаман. Биз ҳам ЖЧга бориб яхшироқ иштирок этиб келишни хоҳлаймиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
30 окт 11:33:10
Zohidjon Usarov
Оддий кора ишчи хар куни ишлайди шу одамлар нега хар куни ишлайман деб нолимайди.
   
30 окт 12:53:46
Mansurbek Mengliyev
Hozirgi vaqtda nasafdsn birortasi termaga tortmaydi,jismoniy holat juda terma harakatidan juda past
-1   
30 окт 11:37:47
Бахтиёр Ашуров
Булар бир чемпион бўлмасин эканда. Олдинги чемпионларни: жадвал тиғиз - деган баҳоналари йўқ эди!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика