UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  4 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1

Улуғбек Бақоев: "Сўнгги ўн икки кун ичида тўртта ўйин ўтказдик. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилишди" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Сўнгги ўн икки кун ичида тўртта ўйин ўтказдик. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилишди"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қизилқум" қолдирилган учрашувидан (0:3) сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев қатнашди.


- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Нима дейишим мумкин. Ўйин бошиданоқ барчаси тескари кетди. Бу футбол.  Биз сўнгги ўн икки кун ичида тўртта ўйин ўтказдик. Йигитларим бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Уларга раҳмат айтаман. Мухлислар қийин пайтда ҳам футболчиларни қўллаб-қувватлашларини сўрардим. Сабаби, футбол фақат ғалабадан иборат эмас.. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Олдимизда иккинчи давра бор. Рақибни ғалаб билан табриклайман.

- Жасур Ҳасанов нега асосий таркибда майдонга туширилмади?

- Лука Чермаль касалхонага тушиб қолди. Унининг кўричаги олиб ташланди. Жасур Ҳасановга эса кетма-кет учта ўйиндан сўнг дам бермоқчи эдим. Жасурни ҳам тушуниш керак, у темирдан эмас. 

- Шохруз Норхоновни захирага олаётган пайтингиз у бироз эътироз билдирди..

- Бу эмоция натижасида бўлди. Бўлиб туради. Ҳеч қандай ортиқча нарса бўлмади. У ҳам қисқа муддат ичида учта ўйинда майдонга тушганди. Шу сабаб ҳам уни захирага олдим. 

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика