Улуғбек Бақоев: "Бугун менимча энг ёмон ўйинимизни кўрсатдик"
14 мар 2021 20:39
Янгиликлар
Улуғбек Бақоев: "Бугун менимча энг ёмон ўйинимизни кўрсатдик"
Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси Суперлиганинг иккинчи турида ўз майдонида "Турон"ни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрларини билдирди.
"Ғалаба билан барчани, хусусан жиззахлик мухлисларни табриклайман. Бугун менимча энг ёмон ўйинимизни кўрсатдик. Бунга нима сабаб бўлганини билмайман: об-ҳаво ёки майдон. Шунга қарамай йигитларга хоҳиш ва ғалабага бўлган иштиёқ учун раҳмат. Хатоларни кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз.
- "Турон" ҳақида қандай фикрдасиз?
- "Турон" намойиш қилган ўйин ёқди. Айниқса олдинги чизиғи яхши. Уларга кейинги ўйинларда омад ва зафарлар тилаб қоламан",- дейди Бақоев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар