UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  2 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  2 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   8 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  12 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  21 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  4 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   8 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1

Улуғбек Бакаев: "Рақобатбардош, медаллар учун курашадиган жамоани қисқа вақт ичида қуриб бўлмайди" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Рақобатбардош, медаллар учун курашадиган жамоани қисқа вақт ичида қуриб бўлмайди"

"Бухоро" ҳамда "Наваҳор" ўртасидаги Суперлиганинг 21-тур ўйинидан (0:3) сўнг мезбон жамоа устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди. Барча жабҳаларда мағлуб бўлдик. Хатоларимизни таҳлил қилиб, кейинги ўйинларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. Наманганликларни табриклайман".

- "Бухоро" охирги 5 дақиқада 2та гол ўтказиб юборди...

- Вазиятни ўнглаш учун олдинга чиқдик. Рақиб сафида кучли ижрочилар бор ва улар бизни жазолашди. Бунақаси футболда бўлиб туради.

- Иминов ўзини кўрсата олмагани учун алмаштирилдими?

- Нафақат Иминов, балки бутун жамоа ўз даражасида ўйнай олмади. Шу сабабли ўзгаришлар амалга оширдик.

- Биринчи даврада ғалаба учун жамоага маҳоратли футболчилар етишмаяпти деган эдингиз, иккинчи даврада бир неча тажрибали футболчиларни таркибга қўшиб олдингиз. Аммо қониқарсиз натижалар давом этмоқда, буларга нимани сабаб қилиб кўрсата оласиз?

- Регламент бўйича 5 нафар футболчини ўз сафимизга қўша олардик. Имкониятимиз борича йигитларни чақирдик. Тажрибалиларнинг катта қисмида шартнома бор. Бир иккин нафар тажрибалиларни жалб қила олдик, бироқ майдонда 11 нафар футболчи ўйнайди. Келаси баҳсларда юқори даража кўрсатиб, ғалаба қозонамиз деб ўйлаймиз.

- Лигада жон сақлаб қолиш учун имконият борми?

- Доимо имконият бўлади.

- Мухлисларга айтадиган сўзларингиз борми?

- Бундай оғир дамларда бизни қўллаб-қувватлаётганингиз учун раҳмат. Имкони борича ҳаракат қиляпмиз. Рақобатбардош, медаллар учун курашадиган жамоани қисқа вақт ичида қуриб бўлмайди.


Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика