UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  64 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   28 21:11Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" – "Галатасарай". Шомуродов асосийда, Файзуллаев қайдномада йўқ  11 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  0 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  4 20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  3 20:43Бундеслига. ​"Бавария" – "Боруссия Д". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  2 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  2 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  44 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3

Улуғбек Бакаев: "Рақобатбардош, медаллар учун курашадиган жамоани қисқа вақт ичида қуриб бўлмайди" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Рақобатбардош, медаллар учун курашадиган жамоани қисқа вақт ичида қуриб бўлмайди"

"Бухоро" ҳамда "Наваҳор" ўртасидаги Суперлиганинг 21-тур ўйинидан (0:3) сўнг мезбон жамоа устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди. Барча жабҳаларда мағлуб бўлдик. Хатоларимизни таҳлил қилиб, кейинги ўйинларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. Наманганликларни табриклайман".

- "Бухоро" охирги 5 дақиқада 2та гол ўтказиб юборди...

- Вазиятни ўнглаш учун олдинга чиқдик. Рақиб сафида кучли ижрочилар бор ва улар бизни жазолашди. Бунақаси футболда бўлиб туради.

- Иминов ўзини кўрсата олмагани учун алмаштирилдими?

- Нафақат Иминов, балки бутун жамоа ўз даражасида ўйнай олмади. Шу сабабли ўзгаришлар амалга оширдик.

- Биринчи даврада ғалаба учун жамоага маҳоратли футболчилар етишмаяпти деган эдингиз, иккинчи даврада бир неча тажрибали футболчиларни таркибга қўшиб олдингиз. Аммо қониқарсиз натижалар давом этмоқда, буларга нимани сабаб қилиб кўрсата оласиз?

- Регламент бўйича 5 нафар футболчини ўз сафимизга қўша олардик. Имкониятимиз борича йигитларни чақирдик. Тажрибалиларнинг катта қисмида шартнома бор. Бир иккин нафар тажрибалиларни жалб қила олдик, бироқ майдонда 11 нафар футболчи ўйнайди. Келаси баҳсларда юқори даража кўрсатиб, ғалаба қозонамиз деб ўйлаймиз.

- Лигада жон сақлаб қолиш учун имконият борми?

- Доимо имконият бўлади.

- Мухлисларга айтадиган сўзларингиз борми?

- Бундай оғир дамларда бизни қўллаб-қувватлаётганингиз учун раҳмат. Имкони борича ҳаракат қиляпмиз. Рақобатбардош, медаллар учун курашадиган жамоани қисқа вақт ичида қуриб бўлмайди.


Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика