UZ

Сўнгги янгиликлар

12:54VAR тизими 2024/25 йилги мавсумда ОФКнинг барча клуб мусобақаларида жорий этилади  0 12:26Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  3 11:27Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  7 10:45Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: «Ҳали юқори даражада ўйин кўрсатишимга ишонаман»  6 10:14Жошуа Киммих «Барселона»га ўтмайдиган бўлди  7 10:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Суперкубогига Туркия, Қозоғистон ва Озарбайжон лигалари вакиллари келади  10 09:45Винисиус Жуниор Мбаппенинг «Реал Мадрид»га келиши ҳақида фикр билдирди  3 09:25Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Иттиҳод" 4:2  1 09:16«Челси» янги бош мураббийи билан келишувга эришди  6 08:49«Барселона»дан ҳайдалган Хави яна бир бор жамоасини севишини исботлади  12 08:34Ёзда фаолиятини якунлайдиган Тони Кроос режалари ҳақида гапирди  1 08:10Аббосбек Файзуллаев келаси мавсум ЦСКАда қолиши ҳақидаги саволга жавоб берди  6 07:44Криштиану Роналду навбатдаги рекордлари ҳақида фикр билдирди  17 07:18Про лига. Бугун 10-тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 02:53Стадиондаги ўр-тўполон, газ ишлатган полиция ҳамда Рим Папасининг башорати — жанжаллар гирдобидаги мамлакат мезбонлигида ўтган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0

Улуғбек Бакаев: "Денисов ва Мусаевлар умумий гуруҳга қайтишди" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Денисов ва Мусаевлар умумий гуруҳга қайтишди"

"Машъал" - "Бухоро" учрашувидан (0:0) сўнг меҳмонлар устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Гол бўлмади, аммо баҳс қизиқ ўтди. Йигитларга раҳмат айтаман ва кейинги баҳсга тайёрланамиз. Учрашув бошидаги жароҳат туфайли таркибда ўзгришлар бўлиб кетди, кучли жамоа билан дуранг қайд этдик.

- Денисов ва Фозил Мусаевларда жароҳат борми?

- Уларнинг иккисида кичик жароҳат бор эди. Йигитлар умумий машғулотларга қайтишди ва тез орада ўйинларда жамоага ёрдам беришади.

- "Бухоро" ва "Машъал" гуруҳдаги ҳолатдан келиб чиқиб натижа учун ўйнади. Бу баҳс ОКМКга қарши учрашувга тайёргарлик вазифасини ўтадими?

- Биринчи навбатда гуруҳ жадвалидаги ҳолатга қараб ўйнадик. Кўпроқ натижага эътибор қаратдик, "Машъал"да бир нечта вазиятлар бўлди. 0:0 ҳисоби бизни қониқтирмаслиги мумкин, чунки улар кейинги турда "Арал Академия"га қарши ўйнайди. Олдимизга қўйилган кейинги босқичга йўл олиш вазифасини муваффақиятли бажармоқчимиз.

- "Бухоро" ва "Машъал" ўртасида қисқа вақт ичида 2та учрашув бўлиб ўтди ва иккала ўйинда ҳам ҳисоб очилмади. Бу жамоалар бир-бирига ноқулай рақибларми?

- Иккала жамоанинг кучи тенг бўлса керак. Бундай курашларга бой баҳслар ёшларга ўсишда катта ёрдам беради. "Машъал" билан яна 3та ўйинимиз бор, кўрамиз, ким кучлироқ бўлар экан.

- Қатардаги U23 Осиё Кубогида иштирок этаётган йигитларимизга нима деган бўлардингиз?

- Улар Олимпиадага чиқишини жудаям хоҳлайман. Бу бутун ўзбек халқи учун, ёшларимиз учун катта байрам, муваффақият бўлади. Уларга омад тилайман. Мамлакатимизга қаҳрамон бўлиб қайтишсин.


Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
23 апр 08:16:38
Туйгун
Машал билан Бухорони бюжети орасида ер билан осмонча фарк бор. Бухоро шунча катта бюжети билан машал даражасида уйнаяпди. Кимларни кулида колди кухна шахар футболи
+1   
23 апр 05:12:09
Farxod Farxod
Ey axmoq
Sani byudjetingni qara
Mashalni byudjetiga qara
Bor tiyinga qimmat trener ekan bu òzi
   
23 апр 23:06:25
Bexzodbek Mannopov
Бақоев нимага Бакаев бўп қолди ҳеч тушунмаябман шуни
   
23 апр 11:27:14
Бафо Нарзуллаев
Группадан 2 команда чикса....Окмк охирги турда Бухорони ютса..Машъал Арал фармни, Бухоро группада колиб кетади. .
   
23 апр 01:31:40
Abduvoris
Futbolchi paytida Baqoyev trener bosa Bakaev. Logika ??
-2   
23 апр 06:23:04
Туйгун
Пазор Бакаев
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика