UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  2 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  0 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  20 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  2 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  5 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  1 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  0 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  14 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  1 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  25 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  13

Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими? Янгиликлар

Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?

"Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев жамоадаги фаолиятини давом эттиради.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

"Сўнги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали жамоамиз бош мураббийи Улуғбек Бакаевнинг тақдири борасида кўплаб хабарлар тарқалди. "Бухоро" ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Жамоамизнинг турнир жадвалидаги ҳозирги ҳолати мухлисларимизни хавотирга солаётгани бор гап. Шу ўринда, чемпионатдаги ўйинлар ҳали олдинда эканлиги ва яқин таъқибчилар билан орадаги фарқ катта эмаслигини инобатга олиб, жамоамиз раҳбарияти Улуғбек Истамовичга ишонишда давом этади. Бундан ташқари, клуб ва мураббийлар штаби ўртасидаги муносабатлар ижобий кўринишда эканлигини маълум қиламиз. 

3 май кунига белгиланган "Машъал"га қарши ўйинда жамоамизни Улуғбек Бакаев тайёрламоқда. Вакилларимиз мазкур баҳсда фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушади", – дейилади клуб расмий муносабатида.

Аввалроқ мутахассис Суперлига 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Бухоро" (3:0) беллашувидан кейин раҳбариятдан истеъфо сўраган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика