UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   0 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  3 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  4 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  25 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  27 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10

Улуғбек Бакаев: “Арал” кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозонди” Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: “Арал” кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозонди”

Про лиганинг 20-туридан ўрин олган “Арал” - “Бухоро” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда “Арал” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Албатта бугунги ўйинда ғалаба қозониб, 3 очкога эга чиқишни мақсад қилгандик. Бироқ, якуний натижа бизнинг мағлубиятимизни кўрсатмоқда. Бу мағлубиятга сабаб сифатида 2 та факторни кўрсатишим мумкин. Биринчиси, мезбонлар, яъни “Арал” жамоаси ғалабага бўлган кучли иштиёқ билан ўйнади. Иккинчиси, ўтган ўйиндаги “Машъал” билан мағлубият жамоа руҳиятига таъсир кўрсатди. Умумий ўйин учун йигитларга рахмат айтаман, ёмон ўйнаганимиз йўқ.

- “Арал” жамоасининг бугунги ғалабасини қандай баҳолайсиз?

- Айтиб ўтганимдек, жамоада ғалаба учун кучли иштиёқ бор эди. Учрашувнинг сўнги қисмида гол ўтказиб юбордик ва бу мағлубиятимизга сабаб бўлди.

- Бугунги учрашув бўлиб ўтган майдон ҳақида фикрингиз?

- Яхши майдон, мухлисларнинг зўр атмосфераси. “Арал” жамоаси бугун янги майдонда илк учрашувини ўтказди ва иштиёқ эвазига ғалабага эришди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика