UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи  2 01:16Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди  1 00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  4 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  21 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  9 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  17 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  2 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  9 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  4 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  29 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  9 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43

Уэйн Руни Погба ва Лингард билан содир бўлган қизиқ воқеаларни сўзлаб берди Янгиликлар

Уэйн Руни Погба ва Лингард билан содир бўлган қизиқ воқеаларни сўзлаб берди

Англиялик собиқ футболчи Руни Погба ва Лингард хусусида сўз очди.

Руни Евро-2020'даги Погба ҳақида: 

"Погба Франциянинг ҳамма ўйинида "Манчестер Юнайтед"дагидан кўра пастроқ даражада ўйнади ва бу у майдоннинг маълум қисмларида тўпни олиб қўйиши ва бўш жой топиб, узатмани амалга оширишини англатарди.

Жамоалар Францияга қарши ўйинда ҳимояга ётиб олишди, чунки улар Мбаппенинг тезлигидан қўрққан эдилар, Мбаппенинг ҳимоячилар ортида югуриши Полга пас беришда қўл келди.

"Манчестер Юнайтед"даги Кавани умуман бошқа типдаги "тўққизинчи" саналади, аммо Маркус Рэшфорд ўйинини кучайтириб, Мбаппе услубида югурса, бу Поль фойдасига бўлишини гувоҳи бўламиз.

Поль Погбанинг Карим Бензема ва Килиан Мбаппе томон оширган бир нечта узатмалари қойилмақом чиқди. Албатта, Погбанинг ярим ҳимоядаги шериги Н'Голо Канте унга ёрдам берди. Бироқ ўйлашимча, Поль яхши ўйнаганига сабаб унинг позицияси тўғри танланганида.

Руни Погба ва Лингарднинг аёвсиз танқидга учрагани ҳақида:

"Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтганида биз тўлиқ бир мавсумни бирга ўтказдик. У ютишни хоҳларди, кучли шахсият эди. Сиз унинг соч турмаги ва рақси томон билдирилаётган танқидларга эътибор бермаслигингиз лозим. Буни унинг иш фаолиятига умуман алоқаси йўқ. Сиз Полнинг қандай ўйинчи эканлигига эътибор беринг.     

Жесси Лингард билан боғлиқ ҳолат ҳам худди шундай. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги постлари жиддий танқидга учрайди, аммо сиз улар бошқа авлод кишилари эканлигини, улар учун ижтимоий тармоқлар муҳимлигини инобатга олишингиз зарур. 

Поль билан бир жамоада ўйнаган футболчи сифатида унинг машғулотларда қилган меҳнатини кўрганман. Унинг ўз устида шу тартибда ишлаши ўзгармас экан, майдон ташқарисида нима қилаётгани аҳамиятсиз. 

Мағлубиятдан бир кун ўтиб, жуда тушкун кайфиятда Макл Кэррик билан кийиниш хонасига кирсак, Жесси ва Поль қўшиқ қўйиб, рақсга тушишяпти. Мен мусиқани ўчирдимда колонкани кийиниш хонасидан олиб чиқиб ташладим, чунки ўшанда тушкун кайфиятда эдим. Улар буни тўғри қабул қилишди, чунки ёшим катта эди. Аммо ҳозир ортга назар солсам, улар ёмон иш қилмаганини ва ҳеч кимга озор бермаганликларини тушуняпман. Шунчаки бу менинг эски мактабдан олган сабоғим, менталитетим". 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика