UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  2 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  4 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  1 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  0 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  1 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  6 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  10 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  5 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  7

Уэйн Руни: "Ўйлашимча, Англия фаворит" Янгиликлар

Уэйн Руни: "Ўйлашимча, Англия фаворит"

"Манчестер Юнайтед" афсонаси Уэйн Руни Англия термасининг Италияга қарши кечадиган Евро-2020 финали олдидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Рунининг фикрича, англияликлар ўзларининг асосий устунлиги – тезликдан фойдаланишлари керак. Айниқса, Италия терма жамоасининг марказий ҳимоячилари жуфтлигининг ёшини биргаликда ҳисоблаганда, тахминан 70 ёш бўлса. 

"Ўйлашимча, биз фаворитмиз. Англияда етарлича маҳорат бор ва футболчиларнинг руҳий ҳолати билан ҳаммаси жойида. 

Фақат мен уларни ўйинни секинлаштиришга уринадиган Италиянинг қармоқларига тушмасликлари бўйича огоҳлантирган бўлардим.

Гаретнинг ўрнида бўлганимда, футболчиларга тўп билан тезкор муомала қилишларини, юқори темпни сақлаб, италияликларни чарчатиш кераклигини айтардим.

2014 йилда Уругвай бизни шундай ўйнашга мажбур қилиб, чарчатган, аммо ҳозирги Англия терма жамоаси кўпроқ кўча характерига эга.

Леонардо Бонуччи ва Жоржо Кьеллини — ажойиб футболчилар, аммо энг тезкор эмас. Ишонаманки, Гарет ва Стив Холанд Альваро Моратанинг ярим финалда Италияга урган голини эслашади. Ўша гол кўрсатдики, агар сиз тез ҳаракат қилсангиз, ушбу ажойиб марказий ҳимоячиларни ноқулай ҳолатга келтириш мумкин. 

"Агар Англия Рахим Стерлингни қулай вазиятга чиқара олса, Харри Кейн ва бошқа футболчилар ўз позицияларида тезкорликни намойиш этишса, Кьеллини ва Бонуччига осон бўлмайди", – деди Руни.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика