UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  0 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  14 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  4 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  18 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  1 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  9 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  17 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109

Уэйн Руни: "Ўйлашимча, Англия фаворит" Янгиликлар

Уэйн Руни: "Ўйлашимча, Англия фаворит"

"Манчестер Юнайтед" афсонаси Уэйн Руни Англия термасининг Италияга қарши кечадиган Евро-2020 финали олдидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Рунининг фикрича, англияликлар ўзларининг асосий устунлиги – тезликдан фойдаланишлари керак. Айниқса, Италия терма жамоасининг марказий ҳимоячилари жуфтлигининг ёшини биргаликда ҳисоблаганда, тахминан 70 ёш бўлса. 

"Ўйлашимча, биз фаворитмиз. Англияда етарлича маҳорат бор ва футболчиларнинг руҳий ҳолати билан ҳаммаси жойида. 

Фақат мен уларни ўйинни секинлаштиришга уринадиган Италиянинг қармоқларига тушмасликлари бўйича огоҳлантирган бўлардим.

Гаретнинг ўрнида бўлганимда, футболчиларга тўп билан тезкор муомала қилишларини, юқори темпни сақлаб, италияликларни чарчатиш кераклигини айтардим.

2014 йилда Уругвай бизни шундай ўйнашга мажбур қилиб, чарчатган, аммо ҳозирги Англия терма жамоаси кўпроқ кўча характерига эга.

Леонардо Бонуччи ва Жоржо Кьеллини — ажойиб футболчилар, аммо энг тезкор эмас. Ишонаманки, Гарет ва Стив Холанд Альваро Моратанинг ярим финалда Италияга урган голини эслашади. Ўша гол кўрсатдики, агар сиз тез ҳаракат қилсангиз, ушбу ажойиб марказий ҳимоячиларни ноқулай ҳолатга келтириш мумкин. 

"Агар Англия Рахим Стерлингни қулай вазиятга чиқара олса, Харри Кейн ва бошқа футболчилар ўз позицияларида тезкорликни намойиш этишса, Кьеллини ва Бонуччига осон бўлмайди", – деди Руни.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика