UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  27 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  8 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  11 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8

Уэйн Руни жаҳон чемпионатига боришдан аввал руҳшунос қабулида бўлади Янгиликлар

Уэйн Руни жаҳон чемпионатига боришдан аввал руҳшунос қабулида бўлади

Уэйн Руни ўз ўйинини яхшилаш мақсадида, Бразилияда бўлиб ўтадиган 2014 йилги жаҳон чемпионати баҳслари арафасида руҳшунос (психолог) хизматидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Футболчи саккиз учрашувдан бери давом этаётган ўзининг голсиз сериясига барҳам бериш ниятида. Футболчи Португалияда ташкил этиладиган машғулотларни якунлаганидан сўнг, миллий терма жамоа руҳшуноси қабулига боради.

«Мен руҳшунос билан гаплашиб кўрмоқчиман, кўрамиз, бундан қандай наф чиқаркан. Авваллари ҳеч қачон бундай ишга қўл урмаганман, лекин бундан зарар кўрмаслигим аниқ. Мен яна аввалги савиямда ўйин кўрсата олишимни исботлашни хоҳлайман. 2018 йилга бориб ёшим катталашиб қолади, шунинг учун бу мен учун сўнгги энг катта мусобақадир», – деди Руни.

Шунингдек, футболчи Бразилияда бўлиб ўтадиган мусобақага ўз жисмоний ҳолатини анча яхшилаб олган ҳолда боришга ишонч билдирди.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати баҳслари 12 июндан 13 июлга қадар давом этади. Англия терма жамоаси мусобақанинг «D» гуруҳида Уругвай, Коста-Рика ва Италия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика