UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Гвардиола: "Ҳоланд Роналду ва Месси билан бир хил даражада"  6 18:40Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" (матнли трансляция)  45 18:30Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 3:0 (Матнли трансляция)  21 18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  0 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  0 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  10 14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0 13:56"Ланс" собиқ бош мураббийи Англия клубидан кетди  1 13:29"Реал" ПСЖ юлдузи учун катта миқдорда маблағ ажратди  2

УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди Янгиликлар

УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди

Теглар :  УЕФА
УЕФА "Барселона" ва "Милан"га Ла Лига ҳамда Серия А ўйинларини чет элда ўтказишга рухсат берди.

Бундан аввал Ла Лига "Вильярреал" – "Барселона" учрашувини АҚШда, Майами шаҳрида ўтказиш учун УЕФАдан рухсат сўраган, Серия А эса "Милан" – "Комо" баҳсини Австралиянинг Перт шаҳрида ўтказиш имкониятини сўраган эди.


Европа футбол ассоциациялари уюшмаси (УЕФА) Испания ва Италия чемпионатларининг мазкур ўйинларини истисно тариқасида чет элда ўтказишга рухсат берди, аммо миллий лигалар ўйинлари мамлакат ичида бўлиши кераклигини таъкидлади.

"УЕФА бугун яна бир бор миллий лигалар ўйинларини ўз мамлакатларидан ташқарида ўтказиш ғоясига кескин қарши эканини билдирди.

Ўтган ой Тиранада бўлиб ўтган Ижроия қўмитаси йиғилиши ортидан УЕФА Испания ва Италия миллий ассоциацияларидан келиб тушган сўровларни ҳисобга олган ҳолда бу ишнинг оқибатларини баҳолаш учун қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказди.

Ушбу маслаҳатлар мухлислар, бошқа лигалар, клублар, футболчилар ва европалик институтлар томонидан миллий лигалар ўйинларини чет элга кўчириш ғоясига нисбатан қўллаб-қувватлаш йўқлигини яна бир бор тасдиқлади.

Шу билан бирга, ФИФАнинг бу борадаги меъёрий базаси ҳозирча қайта кўриб чиқилаётган бўлса-да, аниқ ва батафсил эмаслиги туфайли, УЕФА Ижроия қўмитаси бу икки сўровни истисно тариқасида маъқуллади.

УЕФА келгусидаги ФИФА ишларида фаол иштирок этади ва ички мусобақалар яхлитлигини, шунингдек, клублар, уларнинг мухлислари ва маҳаллий жамоалар ўртасидаги яқин алоқаларни сақлаб қолишни таъминлайди", – дейилади УЕФА баёнотида.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
07 окт 09:53:48
ZJI ACM
Ğalatimasmi chetda õtkazishni keskin tanqid qilarkanu ikkita õyinga mayli ruxsat desa
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика