UZ

Сўнгги янгиликлар

23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  8 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  5 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  16 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  133 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  472 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0

"Удинезе" билан ўйиндан аввал ҳам Роналду қолишига ишончимиз комил эди" Янгиликлар

"Удинезе" билан ўйиндан аввал ҳам Роналду қолишига ишончимиз комил эди"

"Ювентус"нинг янги спорт директори Федерико Керубини Tuttosport"га катта интервью берди.

Эътиборингизга унинг энг муҳим жойлари таржимасини тақдим этамиз.   

️"Бизда янги лойиҳа мавжуд – таркибни ёшартиришни мақсад қилганмиз. Аввал жамоада "оғир вазнли", улкан тажрибага эга футболчилар бўларди, энди урғуни мураббий аста-секин ривожлантириши зарур бўлган футболчи салоҳиятига берамиз. Асосий мақсад ўзгармайди – фақат ғалаба, шунчаки бошқа йўл билан".

️"Биз Примаверадан чиқаётган футболчилар ҳеч қаерга ижара кетмай, тўғридан-тўғри асосий таркибга қўшилиши истаймиз. Альваро Мората фаолияти бунга идеал мисол бўла олади.


У Кастильяда ўйинларини давом эттирганида ҳам асосий жамоа сафида ҳам майдонга тушарди. Шанба куни у "Реал" захирасида қолса, якшанба куни – Кастилья сафида майдонга тушарди. Шунга ўхшаш тизим бошқа қатор мамлакатларда қўлланилади".

️"Келажаги бор, салоҳиятли футболчилар – ҳеч ким танимайдиган ўсмирлар эмас, маълум даражага етган, турли терма жамоалар ўйинчиларидир. Охирги катта қадам, энг муҳим босқичдан ўтиши зарур бўлган иқтидорлар".

️"Биз қанча маблағни трансферларга сарфлашимиз мумкинлигини биламиз ва кейинги трансфер ойналари учун режа ишлаб чиқиб бўлганмиз. Бироқ, албатта бозордаги вазиятга, воқеалар ривожига қараймиз. Асосийси – бу ёш футболчиларни харид қилиш".

️"Биз Холандни "Мольде"далигидаёқ сотиб олмаганимиздан афсусланмайман десам, аҳмоқлик бўлади. Лекин ёш футболчиларни янги жамоасига қўшилиб улгурмай, ижарага кетиши мумкинлиги ташвишга солади. "Ювентус" варианти унга қолган таклифлар орасида нисбатан камроқ қизиқиш уйғотган".


️"Кайо Жорже бизнинг янги стратегиямизга жуда мос тушади. У улкан салоҳият соҳиби ҳисобланади. Бизда эса уни дарҳол асосий жамоага рўйхатдан ўтказиш ва майдонга тушириш имконияти мавжуд. Биз яна бир ёш футболчи (2002 йил) – Ихаттеренани харид қилдик. Аммо ҳозир унинг позициясида рақобат жуда кучли. У бошқа қитъадан келгани йўқ, етарлича ўйин амалиётига эга, шунинг учун у ўсиши учун ўйнаши зарур, бунинг учун ижара яхши вариант. Кайо эса биз билан ўсиши мумкин, жамоамизаҳда Европа футболига мослашиши мумкин".

️"Биз Роналдуни олиб қола олмасдик. Баъзи қарорларни муҳокама қилиб бўлмайди. Клуб исталган футболчидан муҳимроқ ва бу тўғри йўл бўлмасди. Клуб келажаги учун ҳам чалғимаслик, бор эътиборни мақсадга қаратиш зарур эди. Савол Роналдуни ўрнини қандай тўлдириш борасида эмасди, биз шунчаки бир қадам олдинроқни кўриш, келажакни тахмин қилиб, Криштианунинг шартнома муддати якунланганида қандай йўл тутардик, деган саволга жавоб топиш керак эди".

️"Биз Роналдуни Кинга алиштирмадик. Роналдуни алиштириб бўлмайди. Унинг кетиши – CR7"нинг "Юве"даги даври якунланганини билдиради. Энди янги давр бошланмоқда ва Киннинг хариди янги стратегиямизга мос келарди. Биз "Ювентус"да клуб тарбияланувчилари учун ҳам имкониятлар етарлилигини кўрсатмоқчимиз. Бу Роналдунинг кетиши сабаб шошилинч қабул қилинган қарор эмас".


"Удинезе" билан ўйиндан аввал биз Роналду қолишига ишончимиз комил эди. Бироқ бу вазиятнинг охири бошқача бўлиши мумкин ҳам эмасди – у қарор қабул қилди. Биз уни қолишга мажбурлолмасдик. Президентимиз айтганидек: "Бизнинг тарихимизни буюк футболчилар, мураббий ва функционерлар ёзган, аммо клуб – энг қадрлиси". Роналдуга ҳурматни сақлаган ҳолда – унинг вазиятида ҳам принциплар ўзгармади".

"Аллегри – лойиҳамиз учун энг маъқул номзод. У клубни жуда яхши билади, ҳар бир детални эътибордан четда қолдирмайди ва футболчилар кучайиши учун замин яратади".

️"Биз Дибала билан шартномани узайтиришни истаймиз. Бу биринчи навбатда Аллегрининг истаги. Мен хотиржамман. Дибала – лойиҳа марказида. Бироқ бу у "Ювентус"ни бир ўзи ортидан эргаштириши зарур дегани эмас".



️"Нега биз Доннаруммани сотиб олмадик? Бизни дарвозабонимиз бор ва унга тўлиқ ишонамиз. Шу сабаб янги кипер олиб келиш устувор вазифа эмасди. Биз ПСЖ қилган иш мақсадга мувофиқ эмас, деб ўйладик – энди уларда иккита топ даражадаги дарвозабон бор".


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика