UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  2 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   0 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  6 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11

Учта хабар биттада: Лэмпард расман истеъфога чиқарилди. Сантуш ва Куман эса терма жамоаларга бош мураббий бўлишди Янгиликлар

Учта хабар биттада: Лэмпард расман истеъфога чиқарилди. Сантуш ва Куман эса терма жамоаларга бош мураббий бўлишди

“Эвертон” раҳбарияти қониқарсиз натижалар туфайли Фрэнк Лэмпардни ишдан бўшатди.

Лэмпард 2022 йил январидан бери "Эвертон" устози сифатида фаолият олиб бораётганди.

Мерсисайдликларнинг жорий мавсумдаги омадсиз ўйинларидан кейин раҳбарият 44 ёшли мутахассис билан хайрлашишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" АПЛда сўнгги бор ўтган йилнинг октябрь ойида ғолиб чиққанди. Ғалабасиз серия 8 та учрашувга етди. 20 тур давомида "ирислар" атиги 15 очко тўплаб, жадвалда 19-ўринда турибди. "Эвертон"нинг навбатдаги ўйини Лондоннинг "Арсенал" жамоасига қарши бўлади.

Сўнгги иш жойи Португалия ТЖ бўлган Фернанду Сантуш Польша терма жамоаси устозига айланди ва 2026 йил июнигача шартнома имзолади. 68 ёшли Сантуш португалияликлар билан 2016 йил Евро ҳамда 2018/19 йилги мавсум Миллатлар Лигасида муваффақиятга эришганди.

“Барселона”дан истеъфога чиқарилганидан кейин 2021 йилнинг октябридан бери ишсиз бўлган Рональд Куман Нидерландия Тжга қайтди. У Қироллик футбол ассоциацияси билан 2026 йил июнига қадар шартнома имзолади. 59 ёшли мутахассис 1997-1998 йилларда Нидерландия термасида ассистент бўлиб, 2018-2020 йилларда эса мураббий сифатида фаолият кўрсатган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика