UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29"Шахтер" "Ювентус", "Наполи" ва АПЛ клублари қизиқиш билдирган футболчисининг нархини маълум қилди  2 13:08Жанубий Корея термаси Хавини ишга таклиф қилди   2 12:44Клопп Санчо туфайли Тен Хагни танқид қилди   3 12:16Гасперини: "Чемпионлар Лигасини "Реал" ютишини истайман"  6 11:50"Барселона" Педри учун "Лас-Пальмас"га 18 миллион евро тўлаб берди  2 11:28Мессининг голи "Интер Майами"ни мағлубиятдан қутқариб қолмади  8 10:55ПСЖ Италия А Сериясининг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси билан шартнома тузмоқчи  0 10:22«Ал Насср» АПЛнинг уч нафар юлдузи билан шартнома тузмоқчи  13 09:56«Ал Иттиҳод»ни бошқариш учун иккита топ мураббий номзоди кўриб чиқилмоқда  3 09:30ПСЖ президенти Килиан Мбаппе ҳақида гапирди  4 09:02Рэтклифф «Манчестер Юнайтед» учун бешта трансфер қоидасини жорий қилди  7 08:37Абдувоҳид Неъматов қаҳрамонга айлаган «Насаф» — «Пахтакор» учрашувидан ГАЛEРEЯ  4 08:11«Реал Мадрид»да финал олдидан йўқотиш бор  12 07:49Суперлига. Бугун Жиззах ва Наманганда ўйинлар бор  8 07:20Конференциялар лигаси финал. "Олимпиакос" - "Фиорентина" 1:0  0

"Учрашувларнинг барчаси сунъий майдонда ўтади" — Нигора Абидова Янгиликлар

"Учрашувларнинг барчаси сунъий майдонда ўтади" — Нигора Абидова

Хабарингиз бор, мамлакатимизнинг 2020 йилги чемпиони — "Бунёдкор-W" тарихда 2-бор ўтказилаётган Чемпионлар лигаси баҳсларида иштирок этади.

Жамоа 3 ноябрь куни мусобақага йўл олиши ҳақида хабар берган эдик. ЎзПФЛ матбуот хизмати раҳбари Нигора Абидова ҳам айни пайтда жамоа билан бирга. Ундан Иорданиядаги муҳит ҳақида маълумот олдик.

"Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати Чемпионлар лигасининг пилот версияси, деса хам бўлади. 2-бор ўтказилаётган мусобақага Иорданиянинг жанубида жойлашган Ақаба шаҳри мезбонлик қиляпти. "Бунёдкор-W" бу ерга Тошкент-Истанбул-Амман-Ақаба йуналишида етиб келди.

Турнирда иштирок этаётган жамоаларнинг барчаси (4) "Oryx Hotel Aqaba"да истиқомат қиляпти.

Кеча — 4 ноябрь куни Элмира Гуламова бошчилигидаги "Бунёдкор-W" дастлабки машғулотини ўтказди. 

Қизларда кайфият аъло даражада. Шунингдек, Учрашувларнинг барчаси сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтишини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. 

"Бунёдкор-W" чемпионлик йўлида "Сри Гокулам Керала" (Ҳиндистон), "Шаҳрдари Сиржан" (Эрон) ва "Амман клуб" (Иордания) жамоалари билан куч синашади", — дейди Нигора Абидова.

М. Кушбакова суҳбатлашди

фото: "Бунёдкор" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика