UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  0 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  10 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  5 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  11

Учинчи ўрин эгалари тўқнашувида ким ғолиб бўлади? "Лейпциг" ёки "Атлетико"? Превью Янгиликлар

Учинчи ўрин эгалари тўқнашувида ким ғолиб бўлади? "Лейпциг" ёки "Атлетико"? Превью

Бугун Европа чемпионлар лигаси чорак финалида "Лейпциг" ва "Атлетико" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

"Лейпциг" ЕЧЛ гуруҳ босқичида биттагина мағлубият қайд этди ва биринчи ўринни эгаллади. Немис клуби 1/8 финалда Жозе Моуринью бошчилигидаги "Тоттенхэм"ни осонлик билан таслим қилди.

"Атлетико" эса гуруҳда 10 очко тўплаб иккинчи ўрин билан нимчорак финалга чиқди. Бу босқичда мусобақанинг амалдаги чемпиони "Ливерпуль" билан тўқнаш келган Симеоне шогирдлари иккала ўйинда ҳам ғалабага эришиб чорак финалга йўл олишди.

Қизиғи бугунги рақиблар якунланган мавсум ўз миллий чемпионатларида учинчи ўринни эгаллашди.

"РБ Лейпциг" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн: "Эртанги ўйиндан уёғига умид қилмаймиз. Албатта, тоза немис финали Германиядаги барча футбол мухлислари учун совға бўлар эди. Аммо, биринчи бўлиб ярим финалга чиқишимиз керак, ҳа "Бавария"ни ҳам "Барселона"га қарши дуэль кутмоқда. Албатта, босим ва кескинлик мавжуд. Биз футболчиларни тинчлантиришимиз ва босимни камайтиришимиз керак. Биз аллақачон турли хил вариантларни кўриб чиқдик - агар биз гол урсак, агар "Атлетико" гол урса... Тўғри, "Атлетико" икки ўйинлик қарама-қаршиликларда кўпроқ тажрибага эга. Аммо, ҳозир ҳаммаси битта ўйинда ҳал бўлади ва бу ҳолатда ҳамма нарса рўй бериши мумкин".

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне: "Бизни ўзининг номига эга ёш мураббий қўл остидаги кучли жамоага қарши ўйин кутиб турибди. "РБ Лейпциг" ҳақиқатдан ҳам жуда кучли, уларнинг Бундеслигада учинчи ўринни қўлга киритишгани ҳам бекорга эмас. Улар биздан кўра камроқ ўйин ўтказишди, аммо статистика иккала жамоада деярли бир хил. Ғалаба қозониш биз учун муҳим деб айта олмайман. Аксинча, бу ягона мавжуд вариант"".

Чорак финалдан бошлаб барча ўйинлар Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида ўтказилмоқда. Жамоалар 3та тўхталишда 5та ўзгариш амалга оширишлари мумкин. Қўшимча таймлар бўлса яна битта қўшимча ўзгариш қўшилади. Бундан ташқари захира ўриндиғи узайтирилади. Қайдномага 18 эмас 23 нафар футболчи киритилади.




Лейпциг - Атлетико
13 август. Лиссабон. "Жозе Алваладе" стадиони. 23:59.
Бош ҳакам - Шимон Марчиняк (Польша).
Трансляция - "Футбол ТВ", "Матч-ТВ, МАТЧ! Футбол 1".

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

"Лейпциг
": Гулачи; Клостерманн, Упамекано, Хальстенберг; Лаймер, Забитцер, Кампл, Мюкиле; Форсберг, Нкунку; Шик
Ўйнамаган: Конате (жароҳат)
Қайдномага киритилган: Уго Новоа
Қайдномадан чиқарилган: Ампаду, Якель, Вернер, Вольф

"Атлетико": Облак; Ариас, Хименес, Савич, Лоди; Льоренте, Коке, Сауль, Карраско; Жоау Феликс; Коста
Ўйнамайди: Врсалько (жароҳат), Корреа (касал)
Сўроқ остида: Томас (жароҳат)

Муаллиф тахмини: "Атлетико" рестартдан сўнг умуман ютқазмади. 7та ғалаба ва 4та дуранг. "Лейпциг"ни асосий ҳужумчи Тимо Вернер тарк этди. Тахминим бугун ҳам Диего Симеоне шогирдлари мағлуб бўлишмайди ва ярим финалга йўл олишади - 1:0.



РБ Лейпциг

Дани Ольмо - 51', Тайлер Адамс - 88'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/4-тур

14/08/2020, 01:00

1
:
2
Тугади

Атлетико Мадрид

Жуан Феликс - 71'

Стадион: Estadio Jose Alvalade, 0 томошабин

Бош ҳакам: Szymon Marciniak

45'
90'
51'  Дани Ольмо
51'  Марсель Забитцер
70'  Лукас Клостерман
72'  Конрад Лаймер (Тайлер Адамс)
82'  Кевин Кампль
83'  Дани Ольмо (Патрик Шик)
83'  Кристофер Нкунку (Амаду Хайдара)
87'  Амаду Хайдара
88'  Тайлер Адамс
88'  Анхелиньо
90'  Марсель Забитцер (Норди Мукиеле)
58'  Эктор Эррера (Жуан Феликс)
62'  Ренан Лоди
71'  Жуан Феликс
72'  Диего Коста (Альваро Мората)
90'  Коке (Фелипе)
90'  Хосе Хименес


Нарзулла тайёрлади

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика