"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида
29 окт 11:47
Янгиликлар
"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида
– Ўша пайтда "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасида кўплаб яхши ўйинчилар бор эди. Уларнинг баъзилари юқори даражада ўйнай бошлади: Ботирали Эргашев, Ҳожиакбар Алижонов, Остон Ўрунов. Алижонов – ўзига хос футболчи. У ҳозир "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоасида кўрсатаётган ўйинни 18 ёшида "Пахтакор" ёшлар жамоасида ҳам намойиш этган. Фақат ўшанда чап қанот ҳимоячиси бўлиб ўйнаган. Бироқ энг ёрқин футболчи Жасур Яхшибоев эди. У ўз истеъдодини охиригача намоён эта олмади. Мен ҳаётимда бундай ўйинчини бошқа учратмаганман.

– "Шериф"нинг собиқ мураббийи Юрий Вернидуб ҳам шундай фикр билдирган эди. У Яхшибоевнинг оғир характери унинг истеъдодини тўлиқ очилишига тўсқинлик қилганини айтган.
– Эҳтимол, Вернидуб қисман ҳақдир. Лекин мен бошқача фикрдаман: Жасур ҳаётга жуда енгил қарайди. Агар у ўз ишига бироз жиддийроқ ёндашганида – кимни мисол келтириш мумкинлигини билмайман, айтайлик Элдор Шомуродовдек – у "Олтин тўп"га даъвогар бўлиши мумкин эди. Салоҳияти жиҳатидан у ғайритабиий ўйинчи эди. Жасур ишига тўғри муносабатда бўлиб, тўғри тайёргарлик кўрганида, осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди.
Артём Петросян иштирокидаги "Финт Тўраева" подкастининг тўлиқ версияси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин (рус тилида):
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар