UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  7 17:36Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"  0 17:15Шошмай туринг, Де Зербини кейинги манзили Мюнхен эмас, Турин бўлиши мумкин  1 16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  6 16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  12 15:59Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   9 15:42АПЛ янги мавсумида "VAR" бошқачароқ ишлайди  2 15:18"Челси" ўзига эҳтимолий мураббий топиб қўйди   1 14:50"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда  0 14:19"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  2 13:50Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда  0 13:32Постекоглу "Тоттенхэм" камида уч нафар янги футболчи сотиб олишини истамоқда  1 13:17Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди  6 12:49Тошкентда ўтказилган "Воҳа дербиси"да "Насаф"нинг қўли баланд келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1

U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Вьетнам таркибида йўқотишлар мавжуд Янгиликлар

U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Вьетнам таркибида йўқотишлар мавжуд

Вьетнам U-23 терма жамоасига "D" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши баҳсда Хо Ван Куонг ёрдам бера олмайди.

Жанубий-Шарқий Осиё мамлакати вакили турнирнинг иккинчи тури доирасидаги Малайзияга қарши учрашувнинг 17-дақиқасида ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Ҳимоячи илк турда Кувайтга қарши беллашувнинг 65-дақиқасида ҳам сариқ карточка билан жазоланганди. 

Шу боис, Ван Куонг гуруҳ пешқадамини аниқлаб берадиган ўйинда дисквалификация сабаб майдонга туша олмайди.

Шунингдек, Кувайтга қарши 1-тур учрашувининг 12-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этган ҳужумчи Нгуен Динь Бак ҳам жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнам Ўзбекистон билан бир хил — 6 очко жамғарган ҳолда тўплар нисбатига кўра, 2-ўринда бормоқда.

Жамоалар ўртасидаги 3-тур учрашуви 23 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+1   
21 апр 19:17:32
vueLtax7
Uzbekiston tarkibida esa kuchayishlar bor))
   
23 апр 13:51:32
Elbek Allamurodov
Olğa Oʻzbekiston biz sen bilanmiz ????????????????????????????????????????????????????????????????????????
   
23 апр 13:51:18
Elbek Allamurodov
Olğa Oʻzbekiston biz sen bilanmiz ????????????????????????????????????????????????????????????????????????
   
21 апр 19:59:02
Soccerland777
Қайси амплуада ўйнайди улар? Асосий таркиб ўйинчиларими? Аббос, Абдуқодирдай тош босадими?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика