UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  1 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  9 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  13 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  38 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0

U-23 Осиё чемпионати. Жанубий Кореяда иккинчи таркиб йўқ Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионати. Жанубий Кореяда иккинчи таркиб йўқ

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун Таиланддаги Осиё чемпионатининг 2-турида Хитойни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Любинко Друлович шогирдлари бугун чорак финал масаласини ўзи учун ижобий ҳал қилган Жанубий Кореяга қарши ўйнашади.

Кўплаб мухлислар Жанубий Корея гуруҳдан чиқиб бўлгани учун бизга қарши иккинчи таркиб билан ўйнаши мумкин деб умид қилмоқда. Бироқ уларни хафа қилишга мажбурмиз.

Келинг, дастлаб ушбу жамоа сафида иккита турда қайси футболчилар майдонга тушганини ёдга оламиз.

Хитой билан ўйиндаги асосий таркиб:
 1.Сонг Бум Кун
 3.Канг Юн Сунг
 4.Ли Санг Мин
 6.Ким Донг Хюн
 10.Ли Донг Кёнг
 12.Ким Жэ Ву
 13.Ким Жин Я
 14.Ким Дэ Вон
 17.Ум Вун Санг
 18.Оҳ Се Хун
 19.Маэнг Сонг Вунг

 Захирадан тушганлар:
 7.Ву Йонг Жонг
 8.Ким Жин Гю
 11.Ли Донг Жун

Эрон билан ўйиндаги асосий таркиб:
 1.Сонг Бум Кун
 2.Ли Ю Хён
 4.Ли Санг Мин
 5.Жонг Тэ Вук
 7.Ву Йонг Жонг
 9.Чо Гуе Сунг
 11.Ли Донг Жун
 13.Ким Жин Я
 16.Жонг Сунг Вон
 19.Маэнг Сонг Вунг
 20.Вон Ду Жэ

 Захирадан тушганлар:
 8.Ким Жин Гю
 14.Ким Дэ Вон
 18.Оҳ Се Хун



Демак, Жанубий Корея бош мураббийи иккита ўйинда 19 нафар футболчини майдонга тушириб бўлди. Яъни бугун Корея асосий таркибида биринчи турдагига нисбатан 7та ўзгариш кузатилди. Хитой ва Эронга қарши учрашувларда фақатгина 4 футболчи (улардан икки нафари дарвозабон) майдонга тушмади холос.

Шу боис гуруҳдан чиқиш масаласини ижобий ҳал қилган Жанубий Корея бизга қарши иккинчи таркиб билан ўйнашини кутмаслик керак. Сабаби уларда иккинчи таркибнинг ўзи йўқ.


Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика