UZ

Сўнгги янгиликлар

02:12Дибала "Рома"да 13-марта жароҳат олди  0 01:17Европа лигаси. Моуринью жамоасидан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:57"Манчестер Юнайтед" Гёкереш борасида бир қарорга келди  3 00:38Саудия Арабистони. "Ал Насср" муҳим ўйинда ғалабага эришди, 70 миллионлик Дуран баҳс тақдирини ҳал қилди  4 00:15Коло-Муани "Ювентус"га ўтишига ким кўндирганини айтди  0 23:56Европа лигаси. "Порту" - "Рома" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  8 23:45"Барселона" 5 ҳужумчи номзодини кўрмоқда  3 23:23Жоау Канселу: "Гвардиола - даҳо"  7 22:44"Ювентус" собиқ футболчисига 6 ойлик шартли қамоқ жазоси берилди  2 22:13Офсайдни аниқлашнинг ярим автоматик тизими Англия футболига ҳам кириб бормоқда  0 21:50ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  14 21:13"Андижон" назорат ўйинида "Шахтёр"ни енгди  8 20:49"Сурхон" Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади  0 20:31"Андижон" "Бобур Арена"ни ОЧЛга тайёрламоқда  9 20:02"Мен "Манчестер Юнайтед"га умуман мухлислик қилмайман" — Рой Кин  7

U-23 Осиё чемпионати. Жанубий Кореяда иккинчи таркиб йўқ Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионати. Жанубий Кореяда иккинчи таркиб йўқ

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун Таиланддаги Осиё чемпионатининг 2-турида Хитойни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Любинко Друлович шогирдлари бугун чорак финал масаласини ўзи учун ижобий ҳал қилган Жанубий Кореяга қарши ўйнашади.

Кўплаб мухлислар Жанубий Корея гуруҳдан чиқиб бўлгани учун бизга қарши иккинчи таркиб билан ўйнаши мумкин деб умид қилмоқда. Бироқ уларни хафа қилишга мажбурмиз.

Келинг, дастлаб ушбу жамоа сафида иккита турда қайси футболчилар майдонга тушганини ёдга оламиз.

Хитой билан ўйиндаги асосий таркиб:
 1.Сонг Бум Кун
 3.Канг Юн Сунг
 4.Ли Санг Мин
 6.Ким Донг Хюн
 10.Ли Донг Кёнг
 12.Ким Жэ Ву
 13.Ким Жин Я
 14.Ким Дэ Вон
 17.Ум Вун Санг
 18.Оҳ Се Хун
 19.Маэнг Сонг Вунг

 Захирадан тушганлар:
 7.Ву Йонг Жонг
 8.Ким Жин Гю
 11.Ли Донг Жун

Эрон билан ўйиндаги асосий таркиб:
 1.Сонг Бум Кун
 2.Ли Ю Хён
 4.Ли Санг Мин
 5.Жонг Тэ Вук
 7.Ву Йонг Жонг
 9.Чо Гуе Сунг
 11.Ли Донг Жун
 13.Ким Жин Я
 16.Жонг Сунг Вон
 19.Маэнг Сонг Вунг
 20.Вон Ду Жэ

 Захирадан тушганлар:
 8.Ким Жин Гю
 14.Ким Дэ Вон
 18.Оҳ Се Хун



Демак, Жанубий Корея бош мураббийи иккита ўйинда 19 нафар футболчини майдонга тушириб бўлди. Яъни бугун Корея асосий таркибида биринчи турдагига нисбатан 7та ўзгариш кузатилди. Хитой ва Эронга қарши учрашувларда фақатгина 4 футболчи (улардан икки нафари дарвозабон) майдонга тушмади холос.

Шу боис гуруҳдан чиқиш масаласини ижобий ҳал қилган Жанубий Корея бизга қарши иккинчи таркиб билан ўйнашини кутмаслик керак. Сабаби уларда иккинчи таркибнинг ўзи йўқ.


Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика