UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

U-20 ЖЧ. Валентин Барко: "Гуруҳ босқичидаги рақибларимиз ҳақида яхши биламиз ва доим етакчи бўлишга интиламиз" Янгиликлар

U-20 ЖЧ. Валентин Барко: "Гуруҳ босқичидаги рақибларимиз ҳақида яхши биламиз ва доим етакчи бўлишга интиламиз"

Аргентина ёшлар терма жамоаси ва "Бока Хуниорс" клуби ҳимоячиси Валентин Барко бўлажак жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аргентина терма жамоаси таркибида бўлиш ажойиб. Қолаверса, бу масъулият талаб қиладиган ёқимли туйғу ҳисобланади. Қайдномадан ўрин олдим, ўз ишимни аввалгидек хотиржам ва масъулият билан бажаришга ҳаракат қиламан. Мени кимгадир таққослаши — нормал ҳолат, бунга кўп эътибор бермайман. 

Жанубий Америка минтақасидаги мусобақага бора олмадим, бироқ Маскерано сабрли бўлишим ҳамда чақириладиган вақтим келишини айтганди. Ўшанда тўпиғимдан жароҳатлангандим, бу эса менга тинчлик бермасди. 

Маскеранонинг терма жамоа учун нима ишлар қилганини барча билади. У техник жиҳатдан кўп нарсаларни ўргата олади. Биз мураббийнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. 

Унинг мендан талаб қилаётган жиҳатини уқиб олишга ҳаракат қиламан. Маскерано билан тактикалар устида кўп суҳбатлашаман. 

Менга Лука Ромеронинг ўйини ёқади. У билан U-15 ва U-19 терма жамоаларида бирга тўп тепганмиз. Биз яхши жуфтлик ҳосил қилгандик. 

Европа ва маҳаллий футболчиларнинг жисмоний жиҳатдан фарқ қилади, аммо барчамиз яхши ўйин кўрсата оламиз, шу боис Аргентина терма жамоасига чақирилганмиз. 

Гуруҳ босқичидаги рақибларимизнинг қандай ўйин намойиш этиши, рақибга нима таклиф эта олиши ва тактик схемалари ҳақида озми-кўпми биламиз. Биз ҳар доим етакчи бўлишга интиламиз ва қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз. Шу билан бирга, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", деди 18 ёшли чап қанот ҳимоячиси.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналиклар гуруҳ босқичида Ўзбекистон, Гватемала ва Янги Зеландия билан кураш олиб боради. Гуруҳдаги илк ўйин юртдошларимизга қарши ўтказилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика