Тухель ва Контега айблов қўйилди

Mirjalol Normatov
15 авг 2022, 23:50
Англия футбол ассоциацияси Антонио Конте ҳамда Томас Тухелга айблов қўйди.

Ушбу мураббийлар "Челси" - "Тоттенхэм" учрашуви вақтила  Пьер-Эмиль Хейбьергнинг голидан кейин бир-бири билан тортишиб қолишганди. Учрашув якунланганидан кейин эса қўл сиқиш учун борган мураббийларнинг жанжали авж олиб кетди ва улар ҳакам томонидан четлатилди.

Мураббийлар ФА томонидан қўйилган айбловга 18 август кунига қадар жавоб беришлари керак бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›