Тухель келаси мавсум ҳам "Челси"да қолади
27 апр 2022 21:44
Янгиликлар
Тухель келаси мавсум ҳам "Челси"да қолади
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель янги хўжайин ким бўлишидан қатъи назар, келаси мавсумда ҳам клубда қолишини айтди.
Бу ҳақда германиялик мутахассис Англия чемпионати доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Кейинги мавсум учун мавсумолди тайёргарликдан бор кучимизни берамиз. Ишга чин юракдан, бор билимим билан тўлиқ ёндашаман", - деди германиялик мураббий матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Тухель 2021 йилнинг январида "Челси"ни қабул қилиб олганди. Клубдаги 5 ойлик фаолиятидан сўнг у "кўклар"ни Чемпионлар лигасида ғалаба сари етаклади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар