UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  2 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  1 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  4 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  11 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  19

Турсунмурод Ҳамдамов: "Кубок баҳсида "Сўғдиёна"га омад кулиб боқди" Янгиликлар

Турсунмурод Ҳамдамов: "Кубок баҳсида "Сўғдиёна"га омад кулиб боқди"

Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал илк учрашувида "Машъал" "Сўғдиёна"ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Ушбу учрашувдан сўнг "Машъал" футболчиси Турсунмурод Ҳамдамов ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳар икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. Кўплаб имкониятлар юзага келди лекин фойдалана олмадик. Биринчи бўлимда устунликни қўлга олдик лекин иккинчи бўлим охирида бирозгина хато дурангга олиб келди. Қониқарли натижа бўлмади. Сўнгги дақиқаларда жиззахликларга омад кулиб боқди. Энди бизни Жиззахда яна ҳам оғир ўйин кутиб турибди. Майдонга тушган ҳар бир футболчи охиригача курашди.

Ушбу мавсум ҳам мураббийимиз Хомяков менга ишонч билдирмоқда. Бу ишончни оқлашим керак. Шу боис бор имкониятимни кўрсатиш учун ҳаракат қиламан. Мавсумда асосий таркибдан ўз ўринимни топиш биринчи мақсадимдир", - дейди Турсунмурод Ҳамдамов.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика