UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  2 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  2 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   1 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 08:10Анчелотти Бразилия МТЖга мамлакат футболи афсонасини ёрдамчи мураббий сифатида таклиф қилмоқчи  3 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  9 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  6 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  23 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0

"Турон" – "Нефтчи" учрашуви ноябрга белгиланди Янгиликлар

"Турон" – "Нефтчи" учрашуви ноябрга белгиланди

Coca Cola Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Турон" – "Нефтчи" учрашуви 9 ноябрь куни бўлиб ўтади.

10 ноябрда эса мазкур тур доирасидаги яна бир учрашув — "Бухоро" – "Олимпик" ўйини ўтказилади.

"Лига тақвим тузишда Қўқон мезбонлик қилаётган йирик халқаро фестивални инобатга олган бўлиб, "Қўқон-1912" футбол клуби иштирокидаги ўйинлар санасини шундан келиб чиқиб белгилаганди. Бироқ фестивалга хориждан кутилганидан кўпроқ меҳмонлар келаётгани инобатга олиниб, Фарғона вилояти ҳокими Қўқонга қўшни бўлган Яйпандаги чемпионат учрашуви санасини ўзгартириш масаласида таклиф билан чиқди. "Турон" ва "Нефтчи" халқаро майдонда иштирок этмаётганидан келиб чиқиб, Лига мазкур таклифни қабул қилди. Боиси, сўнгги йилларда Фарғона дербиси ўзига ҳос аҳамият касб этиб бораётганидан келиб чиқиб, биз учун хавфсизлик масаласи биринчи ўринда туради.

Аввалроқ Лига "Олимпик" футбол клуби асосини ташкил қилувчи қатор футболчилар Осиё ўйинларида иштирок этишидан келиб чиқиб, жамоанинг 19-турдан ўрин олган "Бухоро"га қарши ўйинини ноябрь ойидаги ФИФА кунларига яқинлаштиришга қарор қилганди. Эндиликда Фарғонанинг икки клуби ҳам шу паллада кураш олиб бориши белгиланди", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика