"Турон" бугуннинг ўзида учинчи легионер трансферини эълон қилди
15 фев 2023 21:07
Янгиликлар
"Турон" бугуннинг ўзида учинчи легионер трансферини эълон қилди
Грузиялик Закария Бегларишвили "Турон" аъзосига айланди.
Янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш мақсадида водийликлар сафига бир қатор футболчилар келиб қўшилмоқда. Хусусан, Грузиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Закария Бегларишвили клуб билан бир йиллик шартномага имзо чекди.
Бегларишвили фаолияти давомида "Дила", "Аякс", "Олимпи", "Локомотив Тбилиси" каби клублар шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у Грузиянинг турли ёшдаги терма жамоалари сафида ҳам ўйнаган.

Аввалроқ клуб сафига сербиялик футболчи Милан Божович ҳамда Черноргориялик Никола Кумбурович келиб қўшилгани ҳақида хабар бергандик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар