

Португалиялик юлдуз клуб акцияларининг 25 фоизини сотиб олди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо расмий манбаларга таяниб хабар берди.
Ҳозирги вақтда "Альмерия" Испания чемпионатининг иккинчи дивизиони — Сегундада учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа биринчи ўриндан атиги 2 очкога орқада қолмоқда.
Клуб олдига қўйилган асосий мақсад — Ла Лигага чиқиш.



