UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43Ана холос! Гасперини Довбикка чиқиш эшикларини кўрсатмоқда  1 13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  0 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0 11:51"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...  0 11:20Турғунбоевнинг голи турнинг энг яхшиси бўлишга даъвогар  11 10:55Марк-Андре тер Стеген фаолиятини АПЛнинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  5 10:26Нидерландия терма жамоасининг яна бир собиқ футболчиси 13 йилга қамалиши мумкин  2 09:57“Челси“ Германия терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузиши мумкин  1 09:28“Манчестер Сити“ ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 09:00Женнаро Гаттузо Италия термаси билан шартнома тузади. Унинг ёрдамчилари ким бўлиши маълум  9 08:32МЮ Антонига нарх белгилади  10 08:05Суперлига. Жўрабеков жарима зарбасидан гол уриб, "Бухоро"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  1 08:03Белгиялик мураббий ЦСКАни бошқариши мумкин  0 07:35Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  2

Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун? Янгиликлар

Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?

Клуб кетма-кет 37 та учрашувда ғалаба қозонган.

Туркманистоннинг янги ташкил этилган "Арқадағ" футбол клуби 37 учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, Гиннеснинг рекордлар китобидаги натижани янгилади. У Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига тегишли бўлиб, жамоа 34 та ғалаба қайд этган. Аммо Рекордлар китоби ходимлари натижани қайд этишга шошилишмаяпти, деб ёзмоқда "The Guardian".

Гиннес китоби вакили "Арқадағ"нинг ғалабалар серияси нима учун рекордлар маълумотномасида ҳисобга олинмаганини тушунтирди.

"Туркманистон лигаси ҳақида жуда оз нарса маълум, бу ва шунга ўхшаш рекордлар бўйича олиб борган тадқиқотларимиз учун биз хоҳлаганимиздан камроқ. Биз одатда бошқарув тизими ва рақобатнинг мавжудлигига ҳам қараймиз. Буларнинг барчасини инобатга олиб, рекордчи "Ал Ҳилол" эканлигини тасдиқладик", – деди Гиннес китоби вакили.



"Ал Ҳилол" март ойида кетма-кет 28 ўйинда ғалаба қозониб, жаҳон рекордини янгилади ва "Ал Ҳилол"нинг ғалабали серияси энди 34 ўйинга етди.

"Арқадағ" клубига расман собиқ президент, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов асос солган.

2019 йилда ташкил этилган шаҳар ва клуб Туркманбоши меросхўри Бердимуҳамедов номи билан аталган. "Арқадағ" сўзи собиқ давлат раҳбарининг расмий унвони бўлиб, "қўрғон, таянч ва умид" деган маънони англатади.

"Арқадағ" 2023 йилнинг баҳорида ташкил этилган. Клуб ўша йили Туркманистон чемпиони бўлди ва 24 учрашувнинг барчасида "+66" тўп фарқи билан ғалаба қозонди. Шунингдек, жамоанинг мамлакат кубогида 7 та, Туркманистон лигасининг янги мавсумида эса 6 та ғалабаси бор (ушбу мусобақадаги тўплар фарқи "+30"). От тасвири туширилган клуб формаси ва логотипи дизайни билан Бердимуҳамедовнинг ўзи шуғулланган, унинг ташаббуси билан "Арқадағ" яратилган.



Туркманистон сиёсий режимининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, мамлакатнинг барча энг яхши ўйинчилари дарҳол клубга қўшилган. Ҳатто "Арқадағ" ўзига керакли футболчиларни сотиб олиши учун трансфер ойнаси махсус узайтирилган.

Бундай шароитларда сиз ҳар қандай рекордларни ўрнатишингиз мумкин, айниқса, сизнинг ихтиёрингизда мутлақо чексиз маъмурий ресурслар мавжуд бўлса, улардан ҳатто деярли рақобатдош бўлмаган вазиятда ҳам бирор нарса нотўғри кетганда фойдаланиш мумкин.



"The Guardian" эътиборини "Шагадам" билан ноябрь ойида бўлиб ўтган ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилиб турган пайтда "Арқадағ" фойдасига пенальти белгиланган ва бунинг эвазига Бердимуҳамедов жамоаси яна бир бор ғалаба қозонганига қаратди.

Умуман олганда, нашрнинг қайд этишича, Бердимуҳамедов онгли равишда Арқадағ шаҳрини Гиннеснинг рекордлар китобига киритишни таъминлашга интилади. Ва бу мақсадга эришиш учун у ҳеч нарсадан тап тортмайди.

Гиннес рекордлар китобига киришдек юқори маррани тез фурсатда забт этолмаганига қарамай, "Арқадағ" вакиллари ёзга келиб, жамоалари умумосиё мусобақаларида мақсадига эришишидан умид қилишмоқда.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика