Туркия гранди Аббос Файзуллаевга қизиқмоқда
28 мар 14:15
Янгиликлар
Туркия гранди Аббос Файзуллаевга қизиқмоқда
ЦСКА ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев Туркия Суперлигаси вакили "Галатасарой" қизиқишига сабаб бўлмоқда.
21 ёшли футболчи Москва клуби ва Ўзбекистон терма жамоасининг муҳим футболчиларидан бири ҳисобланади. Декабрда у Осиёнинг 2024 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилганди.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум РПЛда 19 ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва 3 та голга ассистентлик қилган. Ёш футболчининг шартномаси 2026 йилнинг июнида якунланади. Transfermarkt портали Файзуллаевни 8 млн еврога баҳоламоқда.
Жараёндан хабардор бўлган манба ушбу маълумотни тасдиқлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар