UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  5 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Тур де Дубай ёхуд виждон... Янгиликлар

Тур де Дубай ёхуд виждон...

БААда давом этаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистондан 200 нафардан ортиқ мухлис терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун Дубай шаҳрига ташриф буюрдилар.
Журналистлар сони иккитани ташкил этди. Яъни матбуот анжумани, машғулотлар ва ўйин атрофидаги ҳолатлар билан икки киши таништирди. ЎФФнинг ҳам делегацияси кичик бўлмади. БАА иссиқ мамлакат, пляж бор. Истаганингизча турли ҳаридларни амалга оширинг. Офтобда тобланинг. Мухлислар учун айни муддао, буни  Дубайга саёҳат (Tour de Dubai / Тур де Дубай) дейдилар. Бундай сайёҳларимиз ЎФФ таркибида ҳам бор эдилар. Бу сафар сайёҳлар таркибда бўлмаганлиги қувонарли ҳол бўлди. Шунинг учун ҳам Нуралиев жамоасида бирон-бир футболчи жароҳат олса ёки майдонга тушмаса ўйин жозибасида катта ўзгариш бўлмади. Таркибдан жой олган барча футболчилар мураббийнинг стратегиясини тўлиқ тушуниб етган эдилар.

Ҳар қандай мусобақа ривожланаётган давлат учун катта мактаб вазифасини ўтайди. Бундай мусобақаларга мезбон мамлакатлар кўнгилли хизматчилар учун сўровномаларни қабул қиладилар. "Волонтёр" бўлиб мусобақада иштирок этадиган ходимларни ташкилотчилар мусобақа давомида молиялаштирадилар. Яъни сиз ҳеч қандай сарф ҳаражатга қўл урмаган ҳолда катта турнир иштирокчисига айланасиз ва ўрганганларингизни ўз мамлкатингизда амалга оширасиз. Баҳрайн лигаси маркетинг бўлими бошлиғи 1 ойдан ошиқ вақт давомида кўнгилли ишчи сифатида ЖЧда ишлаяпти. Олган маълумотларимизга кўра Фаластин футбол федерацияси ўзининг беш нафар ходимининг малакасини ошириши учун мусобақа ташкилотчиларига мурожат қилган ва улар ЖЧ давомида турли соҳаларда фаолият олиб боришяпти. Ора сира ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш ўйинларига мезбонлик қилишини инобатга олмаганда бу юрт яқин орада катта мусобақаларга мезбонлик қила олмайди. Аммо федерация раҳбари ўз ходимларини тажриба олишлари учун кенг имконият яратиб бераётганлиги тақсинга сазовор. Мана бир неча йилдирки бизнинг делегациямиз таркиби ўзгармайди. Аммо на ички чемпионатимизда, на терма жамоа ўйинларида ишга профессионал ёндашувни кўрмаяпмиз. Балки биз ҳам катта мусобақаларда кейинчалик ПФЛ ёки Марказда сифатли фаолият юритиши мумкин бўлган ходимларни иштирок этишларини таъминлашимиз керакдир? Сайтда япониялик мутахассис билан уюштирган суҳбатимизни ўқидингиз. Мазкур суҳбат 20 дақиқага ҳам бормади, аммо унинг айтганлари мен учун 10 йиллик футбол сабоғига тенг бўлди. 20 дақиқада дунё қарашимни ўзгартира олдим, ЖЧларда бундай мутахассислар сони жуда кўп ва 20 кун давомида жуда ҳам катта ахборот манбаига эга бўлиш мумкин. Ҳозирчи, ҳозир юқорида айтиб ўтганимдек пляжда чўмилиш билан бандмиз...

Олий лига Фарҳод Магометовнинг ўзини жонига теккан кўринади. Сўнгги пайтларда бу кишини ЖЧларда МТЖ билан сафар қилиши одат тусига айланиб улгурди. Лекин афсуски у ерда кўрганларини Ўзбекистонда тадбиқ қилмаяпти. Балки 2014 йилдан у-бу нарса амалга оширилар, лекин бунинг учун бир кишини кўргани билан иш битмайди. ПФЛни ёппасига ҳар бир ходимини ҳориж чемпионатларига тажриба ошириш учун юбориш керак. ЖЧларга шунчаки сайёҳ сифатида эмас, иш ўрганиш учун бориш керак. Ҳечдан кўра кеч, японларни 1999 йилда чемпионатида бошлаган иш услубини 2014 йилдан бошлаб ўзимизда йўлга қўйиш керак. Сунъийликдан чиқмас эканмиз, биримиз икки бўлиши қийин. Буни футбол дейдилар, футболда ҳар қанча симуляция бўлмасин якунда бари-бир ҳалол жамоа ғалаба қозониб келган. Агар ёлғон билан ғалабага эришилганида олий лигамиздан камида 4та жамоа ОЧЛда иштирок этиши керак, аслида биронта клубимиз Япониянинг биринчи лига жамоаси талабига жавоб бера олмайди, биронтаси!

Япон айтган ҳалоллик ҳақида гапириш бироз қийин. Бунинг учун тегишли идоралар ҳакамларни ўз назоратига олиши керак. Менимча, бошимиз деворга "тақ этиб" тегмасидан аввал кўзимизни очишимиз керак. Балки ҳеч нима бўлмас, лекин йиллар ўтиб инсон ўз виждони олдида чекадиган азобига "мен" деган табиб ҳам шифо бўла олмайди.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика