UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  0 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  24 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

Трапаттонидан қиёс. Ёпиқ машғулот ўтказишдан мақсад нима? Янгиликлар

Трапаттонидан қиёс. Ёпиқ машғулот ўтказишдан мақсад нима?

Яна бир мавзу муҳокамаси.

Кунлардан бир куни "Милан"нинг ўша вақтдаги бош мураббийи Жованни Трапаттонига савол беришади. Нима учун сиз машғулотларни ёпиқ тарзда ўтказмайсиз? Ахир рақиб томон келиб сизнинг ўйинингизни, футболчиларнинг ҳаракатларини ўрганиб кетиши мумкин-ку? Шу паллада зукко Трапаттони жуда ажойиб тарзда жавоб қайтаради: "Келиб истаганича ўрганиши, кузатиши мумкин. Лекин уларда мен каби маҳоратли ижрочилар йўқ. Шундай экан мен бундан хавотир олмайман",- деган эди италиялик мутахассис. 

Нима учун бу воқеани эсладим, ҳозирги кунга келиб клубларимиз, айрим ҳолларда терма жамоамиз машғулотларини ёпиқ тарзда ўтказишга келишиб олишади. Бундан мақсад нима? Бугунги интернет ривожланган ошкоралик замонда бундан қандай фойда топиш мумкин? Майли биз ОАВ, лекин клуб матбуот хизматига ҳам буни таъқиқлаш мумкинми?

1. Янги футболчиларни оммадан беркитиш 

Одатда давралар оралиғидаги клублар ўз таркибларини кучайтириш, янги футболчи олиш пайига тушишади, десак муболаға бўлмайди. Гарчи уларнинг ҳаммаси ҳам якунда жамоада қолмасада, маълум вақт машғулот ўтказишади, холос. Мураббийлар эса бу масалада сукут сақлашлари турган гап. Ким қолади, кимлар кўрикда мавҳумлиги боис машғулотлар ёпиқ ўтилади. Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби матбуот хизмати 4 январь куни жамоанинг йиғини ёпиқ олиб борилишини ёзди. Испанияликлар қўл остида йиғинга киришган "Сурхон" матбуот хизмати ҳам сукутда. Сайтимиз орқали термизликларнинг машғулоти, янги мураббий ва футболчилар ҳақида маълумот бердик. Ўша куни жамоанинг илк машғулоти берк эшиклар ортида кечди. 

2. Клуб имижи

Танқиддан бироз чекинган ҳолда, мазкур ҳолатни тўғри тушуниш ҳам мумкин. Дейлик қишки йиғинлар чоғида "Локомотив" клуби янги футболчиларнинг кийими турлича эканлигини, суратларда бу ҳолат хунук кўринишини билдирди ва биз ўрнида қабул қилдик. Ушбу ҳолатда машғулотни ёпиқ қилишдан мақсад - клуб имижи.

3. Янги услуб ва тактикани кўздан кечириб олиш 

Ўзбекистон миллий терма жамоасида шундай вазиятга дуч келганмиз. Эсингизда бўлса, Самвел Бабаян ЖЧ-2018 саралаш босқичининг сўнгги икки туридан олдин Тошкентда Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ташкил қилинади. Унга эса ҳеч ким киритилмайди. Орадан бир неча йил ўтиб Вадим Абрамовда ҳам такрорланди. Саудия Арабистони билан ўйиндан аввал Қирғизистонга қарши баҳс жонли эфирда кетмаслиги, ёпиқ ўтиши маълум қилинди. Бироқ кейинчалик эътирозлар ва талабдан келиб чиқиб очиқ ўтказилди. Ўтган йилнинг май ойида Туркманистон билан назорат беллашуви ОАВ ва мухлисларсиз ташкиллаштирилди. 

Албатта ҳар бир мураббийнинг ўз қарашлари бор. Унинг ишига аралашишга ҳаққимиз йўқ. Чунки натижага бевосита жавобгар шахс айнан бош мураббийдир. Аммо бугунги кун нуқтаи назаридан келиб чиқсак, атрофдан маълумот олиш осон бўлиб қолган даврда кун кечирмоқдамиз. 

Қадрли мухлис сиз қандай фикрдасиз?

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика