"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди

Mirjalol Normatov
15 авг 2025
Жованни Леони "Ливерпуль"га ўтди.

Мерсисайд клуби 18 ёшли ҳимоячи учун "Парма"га 35 миллион евро тўлаган. Томонлар ўртасида 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди.

Леони "Ливерпуль"да 15-рақам остида ҳаракат қилади.

Леони ўтган мавсумда А Сериянинг 17 ўйинида қатнашиб, 1 гол урди.

Футболчига "Интер", "Милан", "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" каби клублар ҳам даъвогарлик қилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com