UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  0 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  1 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  5 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  25 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1

Transfer-market: Драган Черан "Сўғдиёна"ни танлайдими ёки "Пахтакор"? Янгиликлар

Transfer-market: Драган Черан "Сўғдиёна"ни танлайдими ёки "Пахтакор"?

Суперлигада ёзда бўлиши мумкин бўлган "қайноқ" трансфер янгиликлари ҳақида имкон қадар маълумот беришга ҳаракат қиламан.

Ёз фаслида Суперлигада (16-турдан кейин) трансфер ойнаси расман очилади. Бу орада эса табиийки бир қатор футболчилар ўз жамоаларини алмаштиришлари эҳтимоли юқори. Кимдир ўз таркибини кучайтиришни мақсад қилса, яна кимлардир жамоага ортиқча бўлиб қолган ўйинчилар билан хайрлашишади.

Айнан шу "Transfer-market" бўлими орқали ёзда содир бўлиши мумкин бўлган трансфер янгиликлари ҳақида сиз азиз ўқувчиларни бохабар қилиб турамиз.


14 май.

"Насаф"ни легионерлар тарк этиши мумкин

"Насаф"даги молиявий ҳолат сабаб легионерлар трансфер ойнаси очилганидан кейин жамоадан кетиши мумкин. Драган Черанга кўплаб жамоалар, хусусан "Сўғдиёна" жиддий қизиқмоқда. Шунингдек, Драган Чераннинг хизматига "Пахтакор" ҳам бефарқ эмас. "Сўғдиёна" устози Сергей Лушан Драган Черан, Игорь Голбан, Славко Лукич ва яна бир қатор "Насаф" футболчиларини ҳам ўз жамоасида кўришга қарши эмас.

"Локомотив" футболчиси "Навбаҳор"га ўтишга яқин

Йил бошида "Пахтакор"дан "Локомотив"га кўчиб ўтган Шерзод Каримов мавсумнинг иккинчи қисмини катта эҳтимол билан "Навбаҳор"да ўтказади. "Локомотив" сафида кўриниш бермаётган Каримов наманганликлар билан оғзаки келишувга эришган. Трансфер ойнаси очилиши биланоқ Шерзод Каримов "Навбаҳор" томон отланиши кутилмоқда.


"Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Пахтакор" "Насаф" етакчисини сотиб олмоқчи

"Бунёдкор" футболчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин


Ушбу бўлим трансфер ойнаси расман ёпилгунга қадар фаол (янгиланади) ишлайди.

P.S. Трансфер хабарлари расмий мақомга эга эмас.

Муаллиф :
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика