UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  5 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   0 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  33 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  7 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  16 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  11 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  11

"Бунёдкор" футболчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин Янгиликлар

"Бунёдкор" футболчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин

Давралар оралиғида Суперлигада бир қатор қайноқ трансферлар амалга ошиши кутилмоқда.

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси "Бунёдкор"нинг чап қанот ҳимоячиси Акром Комиловнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шота Арвеладзе бошчилигидаги "шерлар" трансфер ойнаси очилганда чап қанотни кучайтиришни мақсад қилмоқда. Маълумотларга кўра, "Пахтакор" ёзда "Бунёдкор"дан Акром Комиловнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олиши мумкин.

Айни шу масалада Акром Комилов билан боғланганимизда, "қалдирғочлар" ҳимоячиси ушбу қизиқишни тасдиқлади. Лекин ҳали ушбу трансфер масаласи расман ҳал этилмаганини таъкидлади. Акром Комилов "Бунёдкор" билан йил якунига қадар амалда шартномаси борлиги ва агарда "Пахтакор" уни сотиб олмоқчи бўлса, унда клуб билан ҳам боғланиши лозимлигини билдирди.

"Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов "Насаф"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоанинг молиявий ҳолатини тиклашга ёрдам бериши мумкин бўлган ҳар қандай қизиқарли таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканликларини маълум қилганди.

"Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Пахтакор" "Насаф" етакчисини сотиб олмоқчи

Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика