UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 0:0 (матнли транлсяция)  11 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  63 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  10 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  7 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  14 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  52 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

"Тоттенхэм"да 8 нафар футболчи ва жамоа штабининг 5 нафар аъзоси коронавирус билан касалланган, Конте бунга муносабат билдирди Янгиликлар

"Тоттенхэм"да 8 нафар футболчи ва жамоа штабининг 5 нафар аъзоси коронавирус билан касалланган, Конте бунга муносабат билдирди

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте жамоада коронавирус эпидемияси борлигини тасдиқлади.

Мураббийнинг сўзларига кўра, 8 нафар футболчи ва жамоа штабининг 5 нафар аъзоси коронавирус билан касалланган.

"Муаммо шундаки, ҳар куни касалланганлар сони ортиб бормоқда. Вазият жиддий. Ҳар куни мусбат кўрсаткичлар қайд этилмоқда. Бугун яна бир футболчи ва мураббийлар штабининг яна бир аъзосида касаллик аниқланди.

Энг ёмони шундаки, биз ҳеч нарсани билмаймиз. Бир кун олдин салбий тестлардан ўтган одамлар билан мулоқот қиляпмиз... Вазият яхши эмас... Эртага мен ҳам бўламанми-йўқми?

Ҳамма қўрқади. Одамларнинг оилалари бор. Нега бундай таваккал қилишимиз керак? Менинг саволим бор. Бугун иккита ижобий натижа қайд этилди. Эртага ким касалланади? Балки мендир? Билмайман. Албатта, мен барча ўйинчилардан яхшироқ ҳолатдаман. Лекин бу ҳамма учун тўғри деб ўйламайман.

Вазият жиддий. Инфекцияланганлар кўп. Албатта, ҳаммамизда ҳадик бор. Чунки биз олдиндан нималар бўлишини билмаймиз.

Яна бир муаммо, кеча касаллик қайд этилмаганларда бугун мусбат кўрсаткич қайд этилмоқда. Биз вазиятни тўлиқ тушунмаяпмиз, нафақат футболчилар, балки клубнинг барча ходимлари учун ҳам вазият осон эмас", — деди Конте.

Эслатиб ўтамиз, эртага Конференция лигаси доирасида "Тоттенхэм" "Ренн"га қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика