UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  3 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  7 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  7 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  4 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  16 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  19 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5

"Тоттенхэм"да 8 нафар футболчи ва жамоа штабининг 5 нафар аъзоси коронавирус билан касалланган, Конте бунга муносабат билдирди Янгиликлар

"Тоттенхэм"да 8 нафар футболчи ва жамоа штабининг 5 нафар аъзоси коронавирус билан касалланган, Конте бунга муносабат билдирди

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте жамоада коронавирус эпидемияси борлигини тасдиқлади.

Мураббийнинг сўзларига кўра, 8 нафар футболчи ва жамоа штабининг 5 нафар аъзоси коронавирус билан касалланган.

"Муаммо шундаки, ҳар куни касалланганлар сони ортиб бормоқда. Вазият жиддий. Ҳар куни мусбат кўрсаткичлар қайд этилмоқда. Бугун яна бир футболчи ва мураббийлар штабининг яна бир аъзосида касаллик аниқланди.

Энг ёмони шундаки, биз ҳеч нарсани билмаймиз. Бир кун олдин салбий тестлардан ўтган одамлар билан мулоқот қиляпмиз... Вазият яхши эмас... Эртага мен ҳам бўламанми-йўқми?

Ҳамма қўрқади. Одамларнинг оилалари бор. Нега бундай таваккал қилишимиз керак? Менинг саволим бор. Бугун иккита ижобий натижа қайд этилди. Эртага ким касалланади? Балки мендир? Билмайман. Албатта, мен барча ўйинчилардан яхшироқ ҳолатдаман. Лекин бу ҳамма учун тўғри деб ўйламайман.

Вазият жиддий. Инфекцияланганлар кўп. Албатта, ҳаммамизда ҳадик бор. Чунки биз олдиндан нималар бўлишини билмаймиз.

Яна бир муаммо, кеча касаллик қайд этилмаганларда бугун мусбат кўрсаткич қайд этилмоқда. Биз вазиятни тўлиқ тушунмаяпмиз, нафақат футболчилар, балки клубнинг барча ходимлари учун ҳам вазият осон эмас", — деди Конте.

Эслатиб ўтамиз, эртага Конференция лигаси доирасида "Тоттенхэм" "Ренн"га қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика