

Лондон клуби ёзда мудофаа чизиғини кучайтирмоқчи ва бразилиялик марказий ҳимоячини харид қилишга уриниб кўради.
"Қаймоқранглилар" футболчининг трансферидан 80 миллион евро атрофидаги маблағга эга бўлмоқчи.
Милитао "Реал"га ўтган ёзда "Порту"дан 50 миллион евро эвазига ўтган эди.
22 ёшли ўйинчи жорий мавсум "галактикос" таркибида 13та ўйинда майдонга тушди.


