"Тоттенхэм" "Реал" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
12 мар 2020, 14:12
"Реал" ҳимоячиси Эдер Милитао "Тоттенхэм" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Лондон клуби ёзда мудофаа чизиғини кучайтирмоқчи ва бразилиялик марказий ҳимоячини харид қилишга уриниб кўради.

"Қаймоқранглилар" футболчининг трансферидан 80 миллион евро атрофидаги маблағга эга бўлмоқчи.

Милитао "Реал"га ўтган ёзда "Порту"дан 50 миллион евро эвазига ўтган эди.

22 ёшли ўйинчи жорий мавсум "галактикос" таркибида 13та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: El Desmarque

Сўнгги янгиликлар

Барча ›