"Тоттенхэм" Льориснинг ўрнига бошқа дарвозабон топди
25 июн 2023 15:35
Янгиликлар
"Тоттенхэм" Льориснинг ўрнига бошқа дарвозабон топди
"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис ёзда жамоадан кетади.
Франциялик посбон яқин вақтлар ичида "Ницца"га бориб қўшилади. Унинг "шпорлар"даги ўрнини "Эмполи" посбони Гульельмо Викарио эгаллайди. Журналист Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, италиялик голкипер яқин вақтлар ичида янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтади ва 26 ёшли посбон билан шартнома имзолайди.
"Эмполи" ушбу трансфердан 19 млн евро ишлаб олади. Викарионинг ўзи Лондон клуби билан келишиб олган. Имзоланадиган шартнома эса 2026 йилгача мўлжалланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Фикрлар